Севишганлар ҳақида латифалар

Эр хотинига:
— Азизам мени қуёшим бўлишни истайсанми?
— Ҳа албатта!
— Унда мендан 150 миллион километр узоқда юр!
— Яхши кўрган қизим чўнтагимдан аёллар лаб бўёғини топиб олибди. Сенга хиёнат қилдим деб зўрға қутулиб қолдим.
— Нега унга ростини айтмадинг?
— Нималар деяпсан?! Faberlic да ишлашимни билиб қолса, тамом бўламан-ку...
— Сен аҳмоқсан!
— Лекин гўзалман!
— Буни сенга ким айтди?
— Сен!
— Шунга ишондингми?
— Албатта!
— Ана, аҳмоқсан-да.
— Лекин гўзалман!
22:00 — Азизим сенга нима муҳимроқ? Менми ёки футболми?
23:50 — Албатта сен муҳимсан...
Ошиқ йигит ҳикояси:
Севган қизим китоб ўқишни жуда яхши кўришини, ҳар куни китоб ўқишини айтди. Унинг туғилган кунига қизиқарли китоб сотиб олдим-да, 10-саҳифасига совға пул солиб қўйдим. Орадан 1 ой ўтса ҳам, севган қизим пулга етиб келмаяпти...
Қиз билан йигит биринчи бор учрашгани чиқишибди. Йигит қизни музқаймоқ билан меҳмон қилибди. Иккаласи индамай музқаймоқ еяётган экан, қиз йигитдан сўрабди:
— Нега гапирмай индамай ўтирибсиз, нималар ҳақида ўйлаяпсиз?
— Ўша сиз ўйлаётган нарсалар ҳақида ўйлаяпман.
— Вой, уятсиз, уялмайсизми тўйимиз бўлмай туриб, шунақа нарсалар ҳақида ўйлагани?
Йигитларнинг қизларга айтадиган машҳур баҳоналари:
1. Кейин ўзим телефон қиламан (Сен билан гаплашгим йўқ!);
2. Уйдагилар қўнғироқ қилишватти (Кеча танишган қиз 2-линияга тушватти);
3. Албатта уйланаман! (Сендан қачон қутуламан!?);
4. Овозинг яхши эшитилмаяпти (Қачон гапинг тугайди?!)
5. Кейинги ҳафта армияга кетаман (Алвидо!)
1 апрелда севган қизим мени ташлаб кетди.
3 апрелда қўнғироқ қилиб, — 1 апрел ҳазили эди...! - дейди.
Мен эса янги қиз билан танишиб бўлгандим...
Йигит билан қиз ният булоғига боришибди.
Биринчи бўлиб йигит ният қилиб сувга танга ташлабди.
Кейин навбат қизга келибди. Қиз тангани ташлайман деб, ўзи сувга тушиб кетибди.
Шунда йигит:
— Шу ерда ният қилсанг, албатта амалга ошади дейишарди. Рост экан! – дермиш.
Ҳозирги қизларнинг севгисидан, менинг телефоним батарейкаси кўпга етади.