Телефон ҳақида латифалар

Ярим кечаси телефон жиринглади.
— Ҳа, ухлаяпсанми?
— Ҳа
— Ухлаётган бўлсанг, ухла-да, нега телефонни кўтарасан?!
Телефонда ҳовлиққан овозда бир аёл:
— Алло, бу касалхонами?
— Йўқ, бу қабристон!
— Узр унда! Сизларга мурожат қилишимга сал эртароқ...
— Ҳечқиси йўқ, биз кутамиз.
Телефон қўнғироғи жиринглади:
— Алло?
— Алло. Мен моргга тушдимми?
— Йўқ. Ҳозирча бу ерга фақат қўнғироқ қиляпсиз.
Бир киши уйида ухлаб ётса, ҳадеб қулоғига “Айфон, айфон” деган товуш келаверибди. Ўрнидан туриб, деразадан пастга қараса, ёш болалар ўйнаб юрганмиш.
— Ҳой тирранчалар, намунча “Айфон” деб бақирасанлар!? Уйқуни-ям белига тепдиларинг! – деса, болалар:
— Амаки, биз Аюбхон ўртоғимизни чақиряпмиз, - дейишган экан.
— Ҳазрат, агар кечаси хотинимнинг юзидан нур ёғилиб турса нима бўлади?
— Бу хотининг сени телефонингни текшираётганини билдиради.
Бир аёл эрига дебди:
— Шу сигаретни қачон ташлайсиз?! Бир ҳафта ўзингизни мажбурлаб чекмасангиз, сабр қилсангиз ташлайсиз-ку!
Эри:
— Майли хотин. Сен ҳам бир ҳафта телеграмга кирмасанг, чекишни ташлайман, - деса, хотини:
— Менга нима? Чекавермайсизми!? Ўзингизга зарар қиляпсиз, - деб ўгирилиб кетибди.
Эркак уйига ковролин тўшаб, ишни тамомлагач, сигарет чекмоқчи бўлибди. Чўнтакларини қидириб, сигаретини топа олмасмиш.
Бир пайт қараса, ковролинни ўртаси дўмпайиб ишиб турганмиш.
“Оббо! Шу етмай турганди. Ковролинни тагида сигарет қутим қолиб кетибди” дебди жаҳли чиқиб. Қараса, ошхонадан хотини чиқиб эри томонга келаётганмиш. Эркак болғани олиб, ковролинни дўмпайиб турган жойини тез-тез уриб, пачоқ қилиб текислаб қўйибди. Хотини эрини тепасига келиб:
— Адаси, сигаретингизни қидирмадингизми? Мана, ошхонада қолдирибсиз. Кеча сиз менга совға қилган янги телефонни топа олмаяпман, кўрмадингизми қаерда қолди экан?! – дермиш.
Эр-хотин гаплашиб ўтиришса, телефон жиринглаб қолибди.
Эр:
— Агар мени сўрашса, уйда йўқлар деб айтгин, - дебди.
Хотин бориб телефон гўшагини кўтариб:
— Алло, йўқ, эрим уйдалар, дебди.
Эри жаҳли чиқиб:
— Аҳмоқ, мени уйда йўқ, деб айтгин дедим-ку сенга, - деса, хотин бамайлихотир дермиш:
— Нега жаҳл қиласиз? Ахир телефон сизга бўлмадику, - дермиш.
— Алло, бу Бобур-акани номерими???
— Йўқ, мен Шахнозаман!!
— Алдаманг, Бобур-акани номерику бу тўғрими??
— Э, қанақа Бобур? Мен Шахнозман!!!-
— Унда нимага эримни телефонида Бобур деб ёзилибсиз??!!
— Хотинимни мантиғига тушунолмайман.
— Нега?
— Қўнғироғига жавоб бермасам, аёллар билан ўтирган бўлармушман.
— Ўчириб қўяқол телефонингни.
— Унда, мен аёллар билан бирон ёққа кетган бўлармушман.
— Унда ёқиб қўй ва қўнғироқларига жавоб бер! Қулоғинг тинчийди.
— Тинчимайди! Унда мен жазманларимга СМС ёзаётган бўларканман.