Транспортда ҳақида латифалар

— Беҳуда кутяпсан, болам. Бу автобус фақат байрам кунлари юради, - деди кампир бекатда турган ўсмирга.
— Бугун менинг туғилган куним, - дермиш бола ҳам...
— Ойижон, автобусда бир аёлга жой бераётган эдим, у менга конфет узатди.
— Сен-чи, нима қилдинг?
— Конфетни олиб, яна ўрнимга ўтириб олдим.
— Нега?
— Бошқасидан ҳам конфет олишим керак-ку!
Янги ўзбек трамвайга чиқиб ҳайдовчига:
— Амир Темур маҳалласига, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Aка, бу таксимас! - деса, ҳалиги одам чўнтагидан бир талай пул чиқариб берибди.
Шунда ҳайдовчи шерикларини чақириб, рельсларни қўйиб, трамвайда Амир Темур маҳалласига борибди.
Янги ўзбек, - Раҳмат, - деб тушаётганда, ҳайдовчи сўрабди:
— Aка, пулингиз бор экан, уйингиз ҳам қасрдай экан. Нимага бу кўчаларингиз расво, ҳамма ёқ ковланган, - дебди.
Шунда янги ўзбек:
— Ҳа ука, бу чуқурларга эътибор берма! Кеча уйга метрода келгандим, - дермиш.
Автобус ўриндиғида қўлига қадаҳ билан ароқ шишасини ушлаб ўтирган маст йўловчини ёнига чиптачи аёл келиб дебди:
— Йўл ҳақи учун қани?!
Маст одам бирдан хурсанд бўлиб:
— Ана! Топдим! Йўл ҳақи учун, мана олдик! – деб қадаҳдаги ароқни ичиб юборибди.
Қари чол аэродромга келиб учувчига:
— Илтимос, мени кампирим билан самолётингда учириб келгин.
— Буни иложи йўқ!
— Йўқ дема болам. Шу ёшга кириб, ҳали бирор марта-ям осмонда учмаганмиз. Самолётга чиқиш орзуимиз бор!
Учувчи рози бўлиб, чол ва кампирни самолётга чиқарибди-да дебди:
— Фақат битта шартим бор отахон, агар бақирсангиз шу заҳоти ерга қайтамиз.
— Хўп, бақирмайман, - дебди чол.
Самолёт ҳавога кўтарилибди. Учувчи бор маҳоратини кўрсатиб, энг юқори баландликка чиқибди. Тепага , сўнг зудлик билан пастга шўнғибди, бир томонга қайрилиб учибди. Самолётни чархпалак сингари айлантириб ташласа ҳам, чол-кампир индамасмиш.
Ерга қўнгач, учувчи чолга қараб:
— Ҳа отахон, қўрқмадингизми? Ростини айтинг, бақириб юборай дедингизми?, - деса, чол:
— Тўғрисини айтганда, кампирим самолётингдан тушиб кетганда сал бақириб юборай дедим болам, - деган экан.
Афросиёб поездида Бухорога кетаётган йўловчи ёнига назоратчи келиб дебди:
— Сизни билетингиз оддий поезд учун. Бу - тезюрар поезд. Марҳамат қилиб қўшимча тўлов қилсангиз!
Йўловчи пинагини бузмай:
— Мен шошилаётганим йўқ. Машинистга айтинг, секинроқ кетаверсин!!!
Вокзал ошхонасида овқатланаётган бир хўранда:
— Официант, мени овқатимни нега бунча кам суздингиз?
Официант:
— Поездингиздан кечга қолманг дедик-да...
Икки кампир поездда кетаётиб гаплашиб қолишибди:
— Сиз қаерга кетяпсиз, ўргилай?
— Наманганга. Сиз-чи?
— Андижонга.
— Замонимдан ўргилай! Битта поездда иккита жойга борса-ям бўлади-я...
Мини юбка кийиб олган бир қиз автобус зинасига чиқа олмаяпти, оёғини кўтарса, юбка торлик қилаётган экан. Кейин юбкасини орқа тугмасидан бирини ечибди-да, чиқмоқчи бўлган экан, уддалай олмабди, кейин яна биттасини ечибди. Барибир чиқа олмабди.
Кейин учинчисини ҳам ечган экан, орқада турган бир йигит уни белидан кўтариб, автобусга отиб юборибди.
Шунда қиз:
— Ҳов шилқим, ҳаммани олдида мени белимдан ушлашга уялмайсанми, — деса
Йигит:
— Ўзинг мени шимимни тугмаларини ечишга уялмайсанми, — дермиш
“Ҳар куни қўлимдан жарақ-жарақ пул аримасин!” деб дуо қилаверган йигит автобусга чиптачи бўлиб ишга кирибди.