Транспортда ҳақида латифалар

Бир акахон Дамасда киракашлик қиларкан. Йўл четида одам олиб турса, бир йигит келиб ҳайдовчига дебди:
— Ака, мениям олиб кетинг, илтимос. Шошиляпман, қолиб кетмай!
— Олтита одам олдим. Еттинчини ололмайман. ГАИ ходимлари "перегруз" деб жарима ёзишади, - дебди ҳайдовчи.
— Илтимос, 5000 бераман.
— Йўқ!
— 50 000 бераман, - дебди йигит.
Бу гапни эшитган ҳайдовчи машинадан тушиб:
— Келинг, ўрнимга ўтиринг! Ҳеч нарсага тегманг. Фақат рулни ушлаб ўтиринг. Мен машинани итариб кетаман, - дермиш.
Поезд купесида эр-хотин ва яна икки медик кетишяпти. Хотин роса кўп гапирар экан, ҳар бало деб тинмай гапириб кетаверибди. Хотин ўз эҳтиёжи билан купедан чиққан экан, медиклар эрга:
— Вой оғайни бунақа хотин билан қандай яшаб юрибсан? Бир умр бунинг дийдиёсини эшитиб ўлиб кетасанку. Яхшиси ҳозир Москвадаги бир хирургни адресини бераман, хотинингни миясини операция қилиб беради, қарабсанки камгап ажойиб хотинли бўласан, нархи ҳам қиммат эмас бори йўғи 1000$га гаплашиб бераман.
— Жиннимисилар қанақа минг доллар, кавказликлар билан гаплашиб қўйганман, атиги 200$га отиб ташлашаркан. Ўша ёққа олиб кетаябман.
Автобусга оғир сумкалар билан чиққан аёл бирорта бўш ўриндиқ топа олмабди. Ўтирган эркак йўловчилар эса ўзини ухлаётгандек кўзини юмиб олибди.
Аёл овоз чиқариб:
— Тушунарли, бирорта ҳам эркак йўқ экан, - деса, ўтирганлардан бири:
— Эркаклар бор. Ўриндиқлар йўқ, - дермиш.
Автобус тўхташи билан бекатда турган бирдудуқроқ киши бармоғини ҳайдовчига узатиб олиб:
— Пах-пах-пах пахтакорга борадими? – деса, ҳайдовчи:
— Чиқинг амаки, боради. Ҳаммани отиб ташладингиз, - деган экан.
Автобусда чиптачи йўловчиларга:
— Илтимос, салонни орқасига ўтинглар! Ахир орқа бўм-бўш-ку! Нега ҳаммангиз эшик ёнига йиғилиб турибсизлар?! – деб бақирса, йўловчилар чиптачига қараб:
— Биринчидан, ёнғин автобуснинг орқа тарафидан чиқади, иккинчидан, тутун ҳидини сезган заҳоти эшиклардан тезроқ қочиб қоляпмиз-да! – дейишибди.
Автобусга маст одам чиқди. Кондуктор йўлкирани сўради.
— Пулим йўқ.
— Ароққа топилибди-ку!
— Дўстим қуйиб берди.
— Йўлга бермадими?
— Берди, мана! - маст шундай деб қўйнидан битта ароқ чиқариб кўрсатди.
Бекатдан қўзғалган автобус ортидан бир аёл югура бошлабди:
— Автобусни тўхтатинг! Ишга кеч қоляпман...
Автобусга етиб олган аёл:
— Марҳамат қилиб, чипталарингизни кўрсатинг!!!
Метро кейин автобусга чиқиб, уйга келсам, чўнтагимдан қоғоз чиқди.
Очиб қарасам, аёлларни чиройли ёзувида телефон рақами ва икки оғиз гап ёзилган:
"Қўнғироқ қилинг, афсусланмайсиз!".
Хурсанд бўлиб рақамни терсам, "Ортиқча вазндан қутулмоқчимисиз? Мен сизга ёрдам бераман!"
Автобус бекатда тўхтаб яна йўлида давом этаётса, бир эркак жон ҳолатда автобусни орқасидан югуриб келаётганмиш. Қоқилиб, йиқилиб, яна туриб югурармиш.
Шу пайт бир йигит автобус ойнасидан бошини чиқариб:
— Ака автобусни орқасидан югураверманг. Ҳамма кулавериб, ичаги узилай деяпти, - деса, чопиб келаётган киши:
— Агар ҳозир бирортангиз автобусни тўхтатмасангиз, бошингиз узилади... Чунки мен шу автобусни ҳайдовчисиман, - дермиш.
Жамоат транспортида юришдан аввал ҳаммомга киришни ўйлаб кўрганмисиз?
Афсус...