Уддабуронлар ҳақида латифалар
Эр-хотин чой ичиб ўтиришибди.
Хотин:
— Биласизми, Африкадаги баъзи қабилаларда эрлар ўз хотинларини сотиб юборар экан. Мабодо шундай одат бизда ҳам бўлганида мени сотармидингиз?
Эр:
— Йўқ, мен сени совға қилиб юборардим!
— Эй одамзот, тила тилагингни, - деса, одам:
— Мен ҳамма нарсаларга эга бўлган бўлишим керак, - дебди.
Тилла балиқ:
— Тилагинг ижобат бўлди. Сени ҳамма нарсанг бўлган эди, - дермиш.
Афанди бойни уйига бориб, тўйга айтса, бой:
— Тўйга айтишга тузукроқ одам топилмадими? - дебди.
Афанди бойга қараб туриб:
— Тузукроқлар тузукроқ одамларникига айтишга кетди-да бой ота, - деган экан.
— Мен эртага ишга келмайман.
Ҳамкасблари:
— Нега?
Йигит:
— Ҳозирча билмайман. Албатта бирор баҳона топаман.
Муддат: Карантин даври тугагунча!
— Кимдан қочяпсиз? Нима бўлди? - деса, ҳалиги машҳур юлдуз:
— Ёрдам беринг командир! Мени безорилар қувлаб келишяпти, - дебди.
— Мана бу ёқда, келинглар тезроқ бу ёққа, - деб бақирибди ходим.
Уни ишбилармонлигини қаранг! 1 та тарвуз 3 минг, 3 та тарвуз 10 минг деб ёзиб қўйибди.
Бир харидор ёнига келиб:
— Сен харидорни чалғитмоқчи бўлдингми?! Ҳозир мен 1 тадан 3 та тарвуз сотиб оламан 9 минг сўм бўладими? - дебди.
Сотувчи:
— Ҳа, шунақа бўлади, - деб 3 та тарвузни сотиб юборибди.
Харидор кетаётиб:
— Савдо қилишни билмас экансан! - деб кулиб кетибди.
Сотувчи бўлса:
— Менга ақл ўргатишини қара! 1 та тарвузни ўрнига 3 тадан сотиб юборяпман-ку! - дебди.
— Бу кимни бармоғи эканига боғлиқ...!
— Катта бўлсанг, ким бўласан?
Алишер:
— Катта бўлсам тадбиркор бўламан. Кўп пул ишлаб топаман, ойимга кўп нарсалар олиб бераман.
Ўқитувчи Валижондан сўради:
— Валижон, катта бўлсанг ким бўласан?
Валижон:
— Катта бўлсам, Алишерни ойиси бўламан!
— Сизни хизматингиздан фойдаланиш қанча туради?
— 3 та саволга жавоб беришим 1 миллион сўм.
— Шунчалик қимматми?
— Ҳа. Учинчи саволингизни ҳам беринг-да кассага ўтаверинг.