Устоз-шогирд ҳақида латифалар

Талабаларга маслаҳат. Шпаргалкангизни пулга ёздиринг.
Шунда домла пора олишдан қўрқиб, шпаргалкангизга тегмайди...
Коллеж ўқувчисининг дарс вақтида ҳаёл суриб ўтирганини кўрган устози:
— Ҳой, Эшмат! Дарсга қулоқ солмай, нималарни ўйлаб ўтирибсан?!
Эшмат:
— Стипендиямни ҳисоблаябман.
Устоз:
— Коллежда стипендия олмайсан-ку?!
Эшмат:
— Дастингиздан орзу ҳам қилиб бўлмайди-я...
Мактабда дарс бошланиб, ўқитувчи ўқувчиларга дебди:
— Ҳозир оралиқ имтиҳон топширасизлар!
Бир ўқувчи:
— Калькулятордан фойдалансак бўладими?
Ўқитувчи:
— Ҳа бўлади.
Яна бир ўқувчи:
— Менделеев жадвалидан-чи?
Ўқитувчиси:
— Албатта мумкин! Демак, ёзиб олинг, имтиҳон мавзуси: "Иккинчи жаҳон уруши".
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.
Практикант талаба туғруқхонада бир аёлни туғишига ёрдам беряпти. Профессор уни кузатиб турибди...
Ҳаммаси кўнгилдагидек ўтди. Талаба ўзида йўқ ҳурсанд. Профессорга фахр билан:
— Менимча, ҳаммасини тўғри бажардим.
Профессор:
— Яширмайман, ростдан ҳам ҳаммаси тўғри бўлди. Лекин охирида чақалоқни орқасига, уриш керак эди, чақалоқни..
Афандидан ўқитувчиси сўрабди:
— "Ўғирлади" сўзи ўтган замонда қандай бўлади?
— "Ўғирлаган эди" бўлади.
— Келаси замонда-чи, қандай бўлади?
— "Қамоқда" бўлади, устоз!
2060-йилда шогирд устозидан сўради:
— Устоз 50йил олдин қизлар нима кийишган?
Устоз жавоб қилди:
— 50йил олдин қизлар калта бўлса ҳам юбка кийишган.
Ўқитувчи ўқувчидан сўради:
— Сувда яшайдиган 5 та жонзот номини айт!
Ўқувчи:
— Қурбақа.
Ўқитувчи:
— Жуда яхши, яна 4 та?
Ўқувчи:
— Унинг отаси, онаси, акаси ва синглиси.
Фалсафа фанидан имтихон бўляпти...
Талаба: Домла келинг яхшиси мен сизга бир савол бераман, топсангиз зачёткамга баҳоимни қўймайсиз, тополмасангиз 5 баҳо қўйиб берасиз.
Ўқитувчи: Ҳўп, эшитайликчи...
Талаба: Нима қонуний-ю, мантиқий эмас, нима мантиқий-ю, қонуний эмас, нима қонуний ҳам эмас, мантиқий ҳам эмас?
Ўқитувчи саволга жавоб беролмай баҳосини қўйиб берди.
Ўқитувчи: Қани энди жавобни ўзингиздан эшитайликчи...
Талаба: Сиз хотинингиз билан ЗАГСдан ўтгансиз — бу қонуний, лекин сиз 70 ёшдасиз, хотинингиз 20 ёшда — бу мантиққа тўғри келмайди. Сизнинг хотинингизни жазмани бор — бу мантиқий, лекин қонунга хилоф иш қиляпти — бу қонуний эмас. Сиз ҳозиргина ўша хотинингиз жазманига баҳо қўйиб бердингиз — бу қонуний ҳам эмас, мантиқий ҳам эмас.
Талаба кафега кирса, декан тушлик еб ўтирган экан. Талаба деканни ёнига бориб:
— Домлажон, майлими сиз билан бир столда ўтириб, овқатлансам? - деса, деканни жаҳли чиқиб:
— Қаерда кўргансан бургут билан каламушни бирга овқат еб турганини, - дебди.
Шунда талаба бир кулиб қўйибди-да:
— Унда сиз овқатингизни еяверинг, мен учиб кетақолай, - дермиш.