Ёшлар ҳақида латифалар
— Жамоат жойида қучоқлашиб турганларинг учун силага штраф соламан. Йигитга 10минг, қизга 50минг, - дебди. Шунда йигит:
— Вой ака, ман эркак бўла туриб 10минг, бу қиз бўла туриб 50 тўлайдими?
— Ука ман сани бу ерда биринчи кўришим. Қизни эса бешинчи кўришим, - дермиш
— Яхши қиз, рақсга тушасизми? – деса, қиз нозланиб:
— Ҳа, албатта, - дебди.
Шунда йигит:
— Бориб бироз рақс тушиб келинг! Бўш жой йўқ экан, менга жой керак, - дермиш.
— Лекин гўзалман!
— Буни сенга ким айтди?
— Сен!
— Шунга ишондингми?
— Албатта!
— Ана, аҳмоқсан-да.
— Лекин гўзалман!
Қиз ичида ўйлабди:
— Қандай романтик йигитим бора…!
Йигит кулиб:
— Ҳа, мен романтикман! Романтиклар ўзи шунақа. Соат 24:00 да магазин, ресторан, дўконлар ёпиқ вақтда севган қизини сайрга олиб чиқади.
Йигит қизга:⠀
— Бармоқларингиз бунча узун? Пианино чаласизми?
Қиз:
— Йўқ. Лабароторияда пробиркалар юваман.
— Давай, русча гаплашайлик, - дебди.
Гаплашиб туришса, олдиларидан камаз ўтиб кетибди.
Шунда биринчиси:
— Фуу, чанг-тўзон пришла, - дебди.
Иккинчиси:
— Сани сўзингга кулгим пришла, - дебди.
Биринчиси:
— Кстати, я вчера тебе позвандала-позвандала. Почему трубку не брала? - деса, иккинчиси:
— А я голову стирала, - дермиш.
— Мушугимни боқяпман.
— Нима? Қўй-ми, мол-ми боқсанг бўлмайдими?! Шу мушукни боқишдан бошқа ишинг йўқми сени?!
— Вой ўргилай... Институт дарвозаси олдида турсам, бир тўда қизлар чиқиб келишяпти. Шундай олдига бориб, чиройлилар чапга, ақллилар ўнгга ўтсин дедим. Ҳаммаси ўтди. Фақат битта қиз у тарафдан бу тарафга югуриб ўта олмай турган эди. Ундан сўрадим:
— Нега бир тарафга ўтмаяпсан? – десам, у қиз:
— Бир ўзим ҳар иккала тарафга қандай ўта оламан? – деди. Кейин шу қизни келин қилдим.
— Ҳафа бўлманг, - деб йигит қизни қўлидан ушлабди.
— Мен сиздан жуда-ям қаттиқ ҳафаман, - дермиш қиз йигитга яна кўпроқ ноз-карашма қилиб.
— Севганинг борми?
— Ҳа, бор! Ким бу?
— Бу мен, отангман! Сен билан уйда гаплашаман!
5 дақиқадан сўнг яна СМС келибди:
— Севганинг борми?
— Йўқ! Ким бу яна?
— Бу мен, йигитингман! Бу нима деганинг? Демак мендан ор қилар экансан-да!...