Ёшлар ҳақида латифалар

Ўғлидан онасига СМС:
"Ойи, мен кириш имтиҳонларини топшира олмадим. Адамни тайёрланг!"
Онасидан жавоб:
"Аданг тайёр! Сен қулоқларингни кучли шапалоққа тайёрла!"
Карантиндан олдин лабимни ботекс қилдирган эдим.
Бу маскани дастидан лабимни ҳам беркитиб юрибман!
— Оғайни, машинани ойналарини очиб юбор, исиб кетяпман!
— Сабр қил! Қизларни ёнидан ўтиб кетайлик.
— Қизларни бунга нима алоқаси бор?
— Машинамда кондиционер бор деб ўйлашади.
Бир йигит музқаймоқ еб ўтирса, чиройли қиз ўтиб қолибди:
— Яхши қиз, чиройли экансиз! Танишсак бўладими? - деса, қиз:
— Мен қўлингиздаги музқаймоқ эмасман, яхши гапларга эриб кетадиган, - деб ўтиб кетибди.
Бир отахон ёш йигитларга:
— Чиройли, аммо очиқ-сочиқ кийинган қизларни кўрсангиз, тавба деб тескари қаранглар, - насиҳат қилиб турса, йигитлар ҳаммаси бирданига:
— Тавба, тавба! - деб юборишибди.
Отахон бўлса:
— Қани? Қаерда? - дебди.
Йигит қизга:
— Сени қаттиқ севаман.
— Бу гапни кўпчилик қизларга айтгансиз!
— Демак, сени навбатинг экан!
— Дўстим, мен бу йил албатта институтга кираман!
— Нега бунча аниқ гапиряпсан?
— Тоза ҳавода мия яхши ишлайди дейишади-ку!
Консерватория талабаси:
— Устоз, мен билмоқчи эдим. Овозим ҳеч нарсага ярамайдими?
Устоз:
— Ярайди. Масалан, ёнғин чиқганда.
Пандемия даврида катта зарар қўряпмиз.
Илтимос талабаларни ўқишга чиқаринглар.
Ҳурмат билан Hot Lunch, Big Bon ва Роллтон!
Ресторанга кирган икки севишганлар бир-бирига термулиб:
— Сени еб қўяман. Жуда ширинсан!
— Сизни ҳам... - деб ўтиришса, олдиларида турган официант:
— Ичишга-чи? Бирор нарса олиб келайми? - дермиш.