Ёшлар ҳақида латифалар

Бир йигит қари бувисини врачга олиб борибди. Врач қари кампирни обдон текшириб, қаричиликдан эканини англабди. Бир ҳазиллашмоқчи бўлиб кампирни олиб келган набирасига дебди:
— Яхшиси бувингизни эрга беринглар! Шунда ҳаммаси яхши бўлади!
Жаҳли чиққан набираси врачни урмоқчи бўлиб бўғзидан ушласа, ўртага кампир тушиб дебди:
— Қўй болам, бу доктор... Шунча йил ўқиган. Бир нарсани билмаса доктор бўлармиди...?!
Норасмий статистик маълумотларга қараганда, ёшларнинг баджаҳл ва асабий бўлиб қолаётганига асосий сабаб бу – “қотиб ишлаётган” интернет экан.
Боғда бир йигит ёнида ўтирган нотаниш қизни ўпиб олибди. Ҳеч қандай қаршилик бўлмагач, у қизни яна ўпибди-да, ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Нега индамай ўтирибсиз?
— Ойим ҳеч қачон бегона эркаклар билан гаплашмагин деб тайинлаганлар.
Дискотекадаги йигит билан қиз суҳбати:
— Сени ота-онанг мабодо уста эмасми?
— Йўқ, нима эди?
— Сен ўзингдан кимни ясаб оляпсан унда...?
Бир йигит трамвай остановкасида турган қизга тегажонлик қилиб сўради:
— Оппоққиз, бу ердан нечанчи номерли трамвайлар ўтади?
— Биринчи ва тўртинчи трамвайлар. Йигит яқинроқ келиб:
— Яна қайси номерлар ўтади, жонидан, - деган эди
Қиз:
— Бошқа номерлар ҳам ўтади-ю, аммо сизнинг номерингиз ўтмайди, - деб жавоб берди қиз.
Бўйи етган йигит адасининг калишини ичига сабзи солиб, “дадам мени тушуниб оладиган” деган ҳаёл билан институтга ўқишга кетибди. Кечқурун қайтиб келса, ўзини калишини ичида тўлов-контракт шартномаси турган эмиш.
— Яхши кўрган қизим чўнтагимдан аёллар лаб бўёғини топиб олибди. Сенга хиёнат қилдим деб зўрға қутулиб қолдим.
— Нега унга ростини айтмадинг?
— Нималар деяпсан?! Faberlic да ишлашимни билиб қолса, тамом бўламан-ку...
Олдинги қизлар ўқишга: "Ой бориб, омон қайтишарди".
Ҳозиргилари: "Ойбек билан бориб, Омон билан қайтишмоқда".
— Дугонажон, ҳали-ям турмушга чиқмадингми?
— Йўқ. Ўзимни энг яхши йигитга асраб юрибман!
— Узоқ асраб юраверма! Яроқлилик муддати ўтиб кетмасин тағин!
Қизлар икки хил бўлишади:
Биринчиси, бирор жойда чанг кўрса, дарров уни тозалаб ташлашади.
Иккинчиси, чанг кўрса, уни устига "юракча"ни расмини чиза бошлашади.