Ҳарбийлар ҳақида латифалар

1945 йилда афанди немисларга асир тушиб қолибди.
— Сўнгги тилагингни тила! – дебди немислар унга.
— Қулупнай есам, армоним йўқ эди, - дебди афанди.
Немислар:
— Майли, қулупнай пишса ейсан, кейин отамиз, - дейишибди.
Қулупнай пишгунича уруш тугаб, афанди омон қолган экан.
Уруш йиллари экан. Икки аскаримизни немислар ушлаб олиб, қийнамоқчи бўлишибди.
Немислар биринчи аскарни ичкарига олиб кириб сўрашибди:
— Электр стулда қийнайликми ёки уриб қийнайликми? – дейишса, аскар:
— Стулга ўтирақолай. Урганингизга чидай олмайман, - дебди.
Немислар аскаримизни стулга ўтқазишса, бир пайт ток ўчиб қолибди.
— Омадинг бор экан. Майли, бор кетавер! Кейингисини олиб киринглар! - дейишибди.
Аскар ташқарига чиқиб, шеригига шоша-пиша: “Ток йўқ, ток йўқ” дейишга улгурибди.
Немислар иккинчи аскарни олиб кириб, “Электр стулга ўтирасанми ёки калтак ейсанми?” дейишса, содда аскар “Ток йўқ-ку!” – деган экан.
Иккита генерал футбол ҳақида суҳбат қуришмоқда:
— Сизга қайси команда ёқади?
— Сафлан!
Командир сафдаги аскарларга:
— Орангизда ким душман тарафга яширинча бориб, ҳужум режасини билиб кела олади?, - дебди.
Сафдан бир грузин аскар чиқиб:
— Мен бораман, - дебди.
— Яхши, - дебди командир, — Биз сенга учта граната ва бошингга битта каска берамиз.
— Менга аксинча, битта граната ва учта каска берақолинг, - деб аскар душман томонга кетибди.
Орадан бир соат ўтибди, икки соат ўтибди ... Грузин аскардан хабар йўқ эмиш. Командир битта аскарни ортидан жўнатиб, — Қараб кел-чи, нима гап экан, - деб юборибди.
Хабар олишга кетган аскар қайтиб келиб командирга:
— Анави грузин сафдошимиз душманларни ўртасига ўтириб олиб, "Топ-чи граната қайси каскани тагида! Топа олмадинг. Ўртадаги каскани тагида ҳам эмас. Яна ўн минг пул ва ҳужум режасини бер буёққа" деб ўйнаб ўтирибди, - дермиш.

Бир отахон чегарадан доим мотоциклда бир қоп олиб ўтаркан. Чегарачилар бошлиғи доим шубҳаланиб уни текширар экан. Аксига олиб қопда оддий қумдан бошқа ҳеч нима йўқ бўларкан. Ҳатто қумни элакдан ҳам ўтказиб кўришибди. Лекин ҳеч нима чиқмапти. Орадан вақт ўтиб божхона бошлиғи нафақага чиқибди. Ҳалиги отахонни топиб бориб:
— Бўлди, мен нафақага чиқдим. Сизни фош қила олмадим. Ўзингиз айтинг энди қопда нима олиб ўтгансиз? - деса, отахон жавоб берибди:
— Қопда оддий қум бор эди холос. Мен мотоцикл ўғрилаб ўтардим.
Парашютдан сакраш машқи.
— Аскарлар! Сакрагандан сўнг 10 гача санаб, ипни тортасизлар. Қани олға!
Бир аскар ерга тушиб, парашютни йиғиштираётса, ботқоқда бир аскар дудуқланиб — с-с-са-сак-киз-з-з — деб санаб ётган эмиш.
Бобоси набирасига иккинчи жаҳон уруши йилларидаги саргузаштини айтиб берибди:
— Бир куни немислар билан жангда мағлубиятга учрадик ва яшириндик.
Немислар мард бўлсанглар чиқинглар дейишганди, ҳеч ким чиқмади. Шунда мен шартта чикдим.
Набираси:
— Кейин нима бўлди? - дебди.
— Мени немислар отиб ташлашди, - дермиш бобоси.
Бир куни икки десант самолётдан сакрамоқчи бўлиб тайёрланиб туришса, бири иккинчисига дебди:
— Олма еб олмаймизми бир!?
— Майли, - дебди дўсти.
Иккала десант олма еб бўлгач, боягиси яна сўрабди:
— Хоҳласанг, яна биттадан олма еймиз...
— Майли, бер! - дебди шериги.
Олмани еб ўтириб, ҳайрон бўлиб сўрабди:
— Ўзи бу олмаларни қаердан оляпсан?
— Сени елкангдаги рюкзак шунақа олмага тўла экан, - дермиш шериги...
Бир куни ҳайвонларни армияга олиб кетаётишса, айиқни боргиси келмасдан қуёндан маслаҳат сўрабди.
Қуён:
— Мени иккита тишим борлигига армияга олишмади. Сениям фақат иккита тишингни қолдирсак, сениям олиб кетишмайди, - деб айиқни тишларини синдирибди.
Бир пайт айиқ кўрикдан жаҳл билан чиқиб келиб:
— Қуён қани?! Оёғим қийшиқ экан-у, у бўлса тишларимни синдириб ўтирибди, - дермиш.
Ҳарбий округ штабидан ташриф буюрган текширувчига уч нафар аскар таништирилмоқда. Улардан икки нафари бақувват давангир бўлса, учинчиси қилтиллаган, паст бўйли аскар.
Прапоршик:
— Мана бу учаласи ҳарбий қисмимизнинг энг сара бўлинмамиз саналади. Бирор нарса юз берадиган бўлса, шу заҳоти уларни олдинги маррага юборамиз.
Текширувчи биринчи аскардан сўраяпти:
— Сен кимсан?
— Оддий аскар Иванов, эркин кураш ва бокс бўйича спорт устаси.
— Баракалла, азамат! Сен-чи, сен кимсан? - сўради текширувчи иккинчи аскардан.
— Оддий аскар Петров, каратэ бўйича қора белбоғ соҳиби, шунингдек, бир қатор шарқий яккакураш турларини тасарруф этганман.
— Баракалла, полвон! Хўш, - мурожаат қилди у, учинчи, энг нимжон аскарга менсимаган оҳангда:
— Сен-чи, сен ким бўласан?
— Оддий аскар Сидоров, шахмат бўйича спорт устаси. Мана бу иккала қовоқбошга командирлик қиламан!