Ўзбекона ҳақида латифалар

Русча: Пока! Немисча: Wiedersehen! Инглизча: See you! Туркча: Gule gule!
Ўзбекча: Бўпти. Гаплашамиз. Уйдагиларга салом деб қўй! Уйга ўт, чой ичамиз.
Q харфини илк мартта кўрганимда O ҳарфи сигарет чекяпти деб ўйлаганман.
“Борига барака”дан энергия тежамкор лампочка ютиб олдим.
Уйга келиб, чироққа ўрнатиб кўрдим. Ишламади...
Ростан ҳам энергияни тежар экан.
Бир одам Афандидан:
— Афандим, эрталабдан бери бошим қаттиқ оғрияпти. Нима қилсам экан? - деб сўраса, Афанди жавоб берибди:
— Ўтган куни тишим қаттиқ оғриганда суғуриб ташлагандим. Фойдаси бўлди лекин, - дермиш...
Битта эркак йиқилиб тушиб, бошини ёриб олибди. Қонини ялаб кўриб, “Пешонам шўр экан”, - дермиш.
1945 йилда афанди немисларга асир тушиб қолибди.
— Сўнгги тилагингни тила! – дебди немислар унга.
— Қулупнай есам, армоним йўқ эди, - дебди афанди.
Немислар:
— Майли, қулупнай пишса ейсан, кейин отамиз, - дейишибди.
Қулупнай пишгунича уруш тугаб, афанди омон қолган экан.
Ўзбекона топишмоқ:
Қайси одам уйидан нима олиб кетаётганини аниқ биладию, нима олиб келаётганини аниқ билмайди?
Жавоб: Бирор бир йиғинга тоғора кўтариб кетаётган ўзбек аёли. Кетаётганида ичида нима борлигини аниқ билади, қайтаётганда тоғораси ичида нима борлигини аниқ айтолмайди.
Рус қиз ўзбек оиласига келин бўлиб тушибди.
Орадан кўп ҳам вақт ўтмай қайнотаси оламдан ўтибди. Азага келган аёллар келинга “Сабр берсин” дейишса, келин уларга “Сизларни ҳам етказсин” деяётганмиш.
Тўйда оналар рақс тушаётганда ўртакаш терминал кўтариб турганмиш.
Бу ҳолатни тушунмаганлар сўрашибди:
— Нимага терминал кўтариб турибсиз?
Шунда ўртакаш:
— Кимда агар қистиришга нақд пули бўлмаса, пластикда ҳам қабул қилаверамиз, - дермиш.
“Миллион”ни концертидан чиқган йигитдан сўрашибди:
— Концерт қалай бўлди?
У йигит:
— Браво, - деган экан.