Кун иссиқ! Ошхонада ярим кунимни чучвара тугишга сарфласам-у, эрим ишдан келиб, чучвараларни еб "Бошқа бунақасидан сотиб олмагин!" деса одамга алам қиларкан.
Мактабда 2 та чет тилини ўқитишади:
1-Инглиз тили;
2-Геометия.
Эр уйга гўшт олиб келса хотини дебди:
— Роса яхши гўшт экан. Уйни мантисидан қилиб берайми, бозорникидай манти бўлсинми?
Эр:
— Нима фарқи бор?
Хотин:
— Бозорни мантиси бўлса, олиб келган гўштингизни бутунлигича совутгичга солиб қўяй, уйни мантисидан бўлса бугун гўшт тугайди-да адаси.
— Тоға, нега ГАИ ходимлари машиналарни кўрганда йўлга югуриб чиқишади?
— Уларни ёш боладек, машина йўлидан эҳтиёт қилишимиз керак.
Эркак кишини бир қулоғидан кирган гап, иккинчисидан чиқиб кетади, аёл кишини икки қулоғидан кирган гап оғзидан чиқиб кетаркан...
Қаюмов Аҳад деган бир йигит синфдошларидан ҳеч қачон аввал фамилияси кейин исмини айтиб чақирмасликни илтимос қилибди.
Онаси қизига маслаҳат бермоқчи бўлибди:
— Қизим, ишхонангдаги Қодиржон деган йигитни кўзда қочирмагин...
— Ойи, нималар деяпсиз?! Мен 20 ёшдаман, у эса 40 да-ку!
— Нима бўпти!? Аммо уни 2 та уйи, машиналари, каттагина бизнеси бор!
— Бундан ташқари ойижон, уни 4 та боласи, 3 та хотини ва 2 мартта судланганлиги ҳам бор!
Илтимос, мол-мулкларимни қизил китобга киритсангиз. Улар бутунлай йўқолиб кетиш арафасида!
Бир ҳарбий одам уйига келса, хотини нолибди:
"Бугун кун бўйи бирор мартта ўтирмадим. Фақат тик оёқда бўлдим..."
Буни эшитган эр хотинига дебди: "50 маротаба ўтириб-турилсин!"
— Кабоб пишираётган нима учун елпиб туришади?
— Кўмир яхши ёниши учун.
— Йўқ. Қўшниларга кабоб ҳиди яхшироқ етиб бориши учун.