— Сизларни иноқлигингизга ҳавас қиламан. Турмуш қурганингизга 20 йил бўлди. Ҳалигача эр-хотин сайрга чиқганда бир-бирингизни қўлингизни ушлаб юрасиз...
Эр:
— Агар мен хотинимни қўлини бир дақиқага қўйиб юборсам, у албатта дўконга кириб, ўзига бирорта янги кийим сотиб олади!
— Янги йил байрамида соат 12:00га бонг ураётса, бир эркак ният қилибди:
"Шу йили соҳибжамол, чиройда тенгсиз қизлар билан танишиб олай...! "
— Хўш, танишибдими чиройли қизлар билан?
— Ҳа, албатта! Хотини яна иккита эгизак қизалоқларни туғибди...
Хотини ётоқхонанинг пардаларини алмаштириб, қўйганидан бехабар эр ярим тунда маст ҳолда кириб келибди-да, эрта тонгда ўрнидан туриб чиқиб кетаётса, хотини:
— Қаёққа кетяпсиз? - деб сўрабди.
Шунда эр:
— Уйга борақолай, хотиним йўқлигимни сезиб қолмасин, - дермиш.
Дугоналар суҳбатлашмоқда:
— Бир йигит билан танишган эди. У менга ёқмади. Қандай қилиб ундан қутулсам экан?
— Одатда бундай ҳолатларда мен ўша йигитдан қарз сўраб тураман. Қарабсан-ки, осонгина қутуласан.
Ота ўғлига дебди:
— Бор, анави гадойга нон олиб чиқиб бер! ёш болаларим бор деб сўраяпти...
— Йўқ ада, унга нон бермайлик!
— Нега ўғлим?
— Кечаям шу гадой болаларини ўртага қўйиб тиланган эди. Нон олиб чиқсам, болаларига қолдирмай ҳаммасини ўзи еб қўйди.
Бир киши жазманини уйига келса, у ерда хотини жазмани билан чой ичиб, гаплашиб ўтирганмиш.
Шунда ҳалиги киши хотинига қараб:
— Ўтиришингни қара! Мен бўлса эрталабдан бери сени қидиряпман! - дебди.
Божхона назоратчиси сайёҳга дебди:
— Сумкангизни ичида нима бор?
Сайёҳ:
— Кучугим учун емиш олганман.
— Кўрсам бўладими?!
Сайёҳни сумкаси тамаки, спиртли ичимликлар билан тўла экан.
Назоратчи:
— Нима, кучугингиз шуларни ейди деб ўйлайсизми? - деса, сайёҳ:
— Емаса ўзига қийин! Ўзидан кўрсин... Оч қолади...
Иш вақтида ижтимоий сайтларда, телеграмда ўтиришнинг катта фойдаси бор.
Ён томондан кўриш, эшитиш, реакция, тезкорлик, чаққонликни ривожлантиради.
Хотин эрига дебди:
— Дадаси, полни тузатиб беринг.
Эри:
— Мен сенга устамидим?! - дебди.
Хотини яна:
— Тандирни суваб беринг, - деса эр:
— Мен сенга сувоқчиманми?!
— Чироқни тузатиб беринг.
— Электрикманми?! - деб ишга кетибди эр.
Кечқурун ишдан қайтса, ҳамма ишлар қилинган.
— Ким сувади? Ким чироқларни тузатиб қўйди? - деса, хотини:
— Қўшнимиз Алижон ака, - дебди.
— Нечи пул олди? - сўрабди эри.
Хотини:
— Пул олмади. Хурсанд қилсангиз бўлди деди, - дебди.
Шунда эри:
— Қайси ашулани айтиб хурсанд қилдинг? - деб сўраса, хотини:
— Мен сизга ашулачимидим?! - дермиш.
Чумолиларни бир ҳафта кузатдим. На мажлисга киришади, на ҳисобот топширишади.
Фақат ишлаганлари ишлаган!