Соат дўконида:
— Мана шу соатни харид қилинг! Бу Швейцария соатларининг айнан нусхаси!
— Майли беринг! Мана сизга АҚШ долларининг айнан нусхаси!
Қиз:
— Сен ифлосни деб ҳаётим алғов-далғов бўлди. Сенга бутун ёшлигимни сарфладим, - деб бақираётса, ошхонадан онасини овози эшитилибди:
— Дипломни тинч қўй қизим!!! - дермиш.
Ҳарбий қисмга келган ёш аскар Шариповнинг отаси вафот этгани ҳақида хабар келибди. Офицерлар бу шумхабарни унга қандай етказиш ҳақида ўйлай бошлашибди. Тўғридан-тўғри айтай деса, аскар ҳали ёш. Ўзини бирон нима қилиб қўйиши мумкин. Охири командир яхши усул таклиф қилибди. Эрталабки йиғинда қисм командири буйруқ берибди:
— Отаси борлар 1 қадам олдинга "Шагом марш"!!! Шарипов сен қаёққа???
Чет эллик йирик тадбиркор ҳомийлик қилмоқчи бўлган корхонага келиб, қизиқарли воқеа айтиб берибди. Залда ўтирганларни ҳаммаси кулиб юборишибди. Шунда бадавлат тадбиркор таржимонга:
— Қандай қилиб аниқ таржима қила олдинг? Ҳамма росса куляпти? - деса, таржимон дермиш:
— Сизларни ҳомийингиз латифа айтяпти, кулишингиз шарт! - дедим холос...
— Гули, юзингга нима қилди? Ҳудди эри урган хотинни юзига ўхшаб қолибди.
— Яшшамагур сигиримиз, шунақа қилиб қўйди.
— Вой, юзингга тепиб юбордими?
— Йўқ, ҳар куни соғаётганимда думи билан юзимга ураверарди. Думи қимирламасин деб, ғишт боғлаб қўйгандим.
Тобим қочса ҳам, касалхонага ёта олмайман. Ҳаёлимда касалхонага ётсам, палатага хотиним кириб келади-ю, тепамда туриб, — "Атайлаб, ишламаслик учун ётиб олдингизми бу ерга!?", - деб жаврай бошлайди, яна...
Дугоналар суҳбатидан:
— Дугон, автобусга чиқсам нуқул эркакларнинг ўнг қўлига қарайдиган бўлиб қолдим. Бу ёшим ўтганини белгисими?
— Йўқ ,агарда бўш жой ахтариб қолсанг, шунда ёшинг ўтгани аниқ бўлади...
Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиётган бир йигит ўқитувчига савол берибди:
— Қизил чироқда чорраҳани кесиб ўтса бўладими?
Ўқитувчи ҳам чарчаб, асаби бузилиб турган экан:
— Ҳа бўлади. Фақат иккала қўлингни кўтариб ўтишинг керак, - дебди.
— Нега айнан қўлни кўтариш керак, - деса, ўқитувчиси:
— Ўлганингдан кейин ечинтириш осон бўлиши учун, - дермиш.
Театрда катта премьера кетяпти. Саҳнада актёрлар роль ижро этишяпти. Тўсатдан томошабинлар орасида маст одамнинг овози:
— Залда врач борми? Борми врач орангизда?
Ҳамма ўрнидан туриб, залда ваҳимали шовқин бошланиб кетибди. Актёрлар ҳам тўхтаб қолишибди.
Шу пайт олдинги қатордан бир одам:
— Ҳа, мен врачман. Нима гап? - деса, ширакайф овозда ҳалиги маст киши:
— Зўр спектакль экан-а, ҳамкасб!? - дермиш.
Хитойликларда хиёнат деган тушунча умуман йўқ экан.
Агар мабодо адашиб, хиёнат қилиб қўйишса:
— Кечирасизлар, билмай қолдим, - деб бош эгиб тураверишаркан.