Ёғингарчилик бошландими? Демак, кўчаларга асфальт қилинади.
Асфальт қилиндими? Демак сув қувурлари алмаштирилади.
— Банан борми? Яхши пишганидан 1 та беринг.
Сотувчи:
— Нима қиласиз? Яна ҳар доимгидекми?
Қиз:
— Йўқ, бу сафар егани оляпман.
Сотувчи:
— Банандан юзга ниқоб тайёрлаш жонга тегдими?
Бир ўзим 4 тасига қарши чиқдим. Ҳар бирига бир шапалоқдан қўйгандим ўзига келолмади.
Сизларни уйингизда ҳам чивин борми?
— Бор! Гапларимни эшитадиган бекорчи қўшнини топиш!
Бир болакай шимини кийибди-ю, тугмачасини тақиш эсидан чиқиб қолибди.
Адаси буни кўриб дебди:
— Ўғлим, дўкон очиқ қолибди-ку!
Ўғли бўлса:
— Дўкон очиқ бўлса, музқаймоқ олиб беринг! – дебди.
— Тинчликми, нега хомушсан?
— Севган қизимга iPhone 11 олиб бериш учун 1 йил пул йиғган эдим. Кеча шу пулга овқат олиб еб қўйдим.
— Овқат? Ўзи нечи пул йиғган эдинг?
— 18 минг сўм.
— Биз олдин яхши яшаганмиз, ҳозир ҳам яхши яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яхши яшаймиз, - деса, фуқаролар орасидан овоз келибди:
— Биз-чи?
— От неча турга бўлинади?
— Икки турга, устоз!
— Нотўғри Асқаров! Хўш, от қандай саволларга жавоб бўлади?
— Неча ёшда ва неча мартта болалаган деган саволларга, устоз...!
— Сиз ўғрини ўз уйингизда ушлаб олганингиз ростми?
— Ҳа!
— Уйингизга ўғри кириб олганини қаердан билиб қолдингиз?
— Хотинимга латифа айтиб берсам, шкаф ичидан кулган одамни овози эшитилди...!