Олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида қурт сизга қараб турган бўлса ёмон.
Агар олмани “қарс” этиб тишласангиз, ичида яримта қурт турган бўлса унданам ёмон.
Афанди эшагини бир қариндошиникига олиб бориб :
— Сизникида бироз муддат туриб турсин, - дебди.
Вақт ўтиб афанди қайтиб келса, эшаги озиб кетган экан.
Қариндошига:
— Нима бериб боқдингиз буни? – деса, у одам:
— Ҳали овқат бериш ҳам керакмиди?! – дермиш.

— Ресторанда хотиним билан учрашиб қолган кун ҳечам ёдимдан чиқмайди.
— Жуда зўр кеча бўлганмиди?!
— Мен хотиним болалар билан уйда ўтирибди деб ўйлабман-да!

Тўй куни келин куёвболага дебди:
— Бизни учта фарзандимиз бўлади!
— Нега бунчалик аниқ гапиряпсиз? - сўрабди куёв.
— Аниқ биламан. Чунки улар ҳозир онамникида яшаб турибди. Тўйдан кейин олиб келаман.
— Алло, адаси уйимиз ёняпти!
— Намунча ваҳима қиласан?! Ҳар куни ёнмаяпти-ку!
— Ойижон, бизга қуёш яқинми ёки Хоразмми?
— Қайси бири шу ердан кўриниб турибди?! Шуниси яқин бўлади-да!
— Сиз фирибгарликда айбланмоқдасиз! Мижозларингизга умрни узайтирадиган дорилар сотар эмишсиз... Бунинг учун аввал ҳам судланганмисиз?
— Ҳа, 1800, 1890 ва 1910 йилларда судланганман.
Қиз военкомат эшиги ёнида йиғлаб турса, командир чиқиб:
— Йигитингни армияга олиб кетишдими? - дебди.
— Ҳа, уччаласини баравар олиб кетди, - дебди қиз.
Америкаликлар нон ўртасига гўшт солиб, гамбургер деб аташди.
Италияликлар хамир ўртасига сыр солиб, пицца дейишди.
Турклар хамир ичига қийма солиб, донар деб аташди.
Руслар хамирга картошка солиб, пирашки деб аташди.
Ўзбеклар хамир ичига пиёздан тўлдириб солиб, гўштли сомса деб ном қўйишди.

Дугоналар:
— Эрингни туғилган кунига қандай совға қилдинг?
— Ўша куни эрим билан уришмадим.