Чироқ "Э" овози билан ўчса, билингки хожатхонада кимдир бор.
Қиз йигитига эркаланиб, аста шивирлаган овозда:
— Жоон, агар мани яна бир марта ўпсангиз, ман бир умр сизники бўламан, - деса.
Йигит секин ўзини қиздан обқочиб:
— Огоҳлантирганинг яхши бўлди, - дермиш.
Аёл дугонасига:
— Дугонажон, эрим энди менга хиёнат қилмаяпти!
— Вой, ростанми? Анчадан берими?
— Ҳа, рост. Эртага қирқини ўтказамиз.
Эр диванда газета ўқиб ўтирса, хотини противогаз кийиб ёнига ўтирибди. Эри ҳатто қарамабди.
Хотини эрига:
— Менга эътибор ҳам бермайсиз-а, - деса.
Эри хотинига қараб:
— Қошингни терибсанми? - дермиш
Эр уйга келса хотини қип-яланғоч юрганмиш.
Эр:
— Хотин, шкаф тўла кийимларинг бўлса, ҳар ой сенга 1-миллионлик устбош олиб берсам, деб бориб шкафни очиб:
— Мана Ҳиндистондан келган джемперинг, мана Дубайдан келган кўйлагинг, мана Туркиядан келган кўйлагинг, мана.... ие Аҳмад бу ерда нима қилябсан қочиб тур, мана Японский кўйлагинг.... - дермиш.
Бир тиланчи эшикни таққиллатибди.
Уй эгаси эшикни очиб, тиланчини кўрибдию битта нон чиқариб берибди. Тиланчи эса:
— Менга торт берсангиз, дебди.
— Ие, нега? Доим нон олардингку?
— Бугун менинг туғилган куним...
Биринчи синф ўқувчиси илк марта мактабга бориб қайтгач, кайфияти ёмон, сумкасини отиб юборибди.
Онаси:
— Нима бўлди? - деса.
Бола:
— Мактабни обедгача дегандиз, 11 йил эканку, - дермиш
Икки аёлнинг "Korzinka" супермаркетидаги суҳбатидан:
— Биласанми Марям, сотувга қўйилган бир тоғ ювиш воситаларидан қай бирини олишни билмай, бошим қотиб қолди. Сен полни ювиш учун нимадан фойдаланасан?
— Эримдан-да. Биласанми, натижаси зў.ў.р!
Хотин эрига этвотганмиш:
— Этишларича, янгича операция ўйлаб топишибди. Нима эмиш, 2000$ берса - 35 ёшлик хотинни 20 ёшликка айлантириб қўярмиш.
— Мана сенга 5000$!!! Умуман қорангни кўрмай!!!
Афанди Подшо билан овга кетаётган эди, олдиларидан қуён чиқиб қолди.
— Югуринг Афандим, ушланг қуённи,— буюрди Подшо.
— Афанди отдан сакраб тушиб қуённи қувлай кетди. Қуён тутқич бермай қочиб қолди. Афанди ҳарсиллаганча Подшонинг ёнига келиб, елка қисди.
— Э, ўзингизам тоза ношуд экансиз—да! Шу олдигинангизда турган қуённи икки сакраб тутолмай... Э шалвирамай қолинг—э!
— Ўзингиз ўйланг ахир, қорин тўйгазиш умидидаги қувиш билан жон қутказиш умидидаги қочиш баравар бўладими?!