Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail'ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ,– дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун сизни ишга ололмаймиз. Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди. Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди.
Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди.
Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.
– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар компьютерингиз бўлганида, ким бўлардингиз экан?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
– У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.
— Азизим мен чиройлиманми?
— Ҳа, чиройлисан!
— Мени севасизми?
— Ҳа, севаман!
— Унда ичишни ташласангизчи?
— Унда кўзимга ялмоғиздек кўринасанда, - дермиш
Афанди ариқ тепасидаги қил кўприкдан ўтаётган эди, кавушининг бир пойи ариққа тушиб, оқиб кетди. Афанди олиш учун шунча ҳаракат қилди, бўлмади, ноилож:
— Ўзи ҳам паст мато, тор, оёғимни ғажиб келаётган эди, заб иш бўлди-да, оқиб кетди,— деди.
Афандининг бу гапларини эшитган ҳамроҳи ажабланди:
— Аттанг, бежиримгина, янги кавуш экан, а!
— Ёмон дедим, ёмон,— деди тутақиб Афанди,— яхши бўлса, жуфтини ташлаб кетармиди!
Хотин эрига:
— Эсиздами тунов куни томимизни тузатган киши, ўшани машина босиб кетибди, деса
Эри:
— Энди томда ҳам юриб бўлмайдиган бўлибдида
Бир ўқитувчи синфига:
— Ким жинни бўлса доскага чиқсин, - дебди.
Шунда бир бола чиқибди. Ўқитувчи сўрабди:
— Ҳа, жиннилигини тан олдингми?
Шунда бола:
— Йўқ мен ҳам сизга қўшилай, - дебди.
Бир куни Афанди хазина топишга киришди ва ер кавлай бошлади. 200 метр кавласа, бир вароқ чиқибди, у вароқда:
— Тепага чиқишни ўйла, - деб ёзилган экан.
Ўғли отасидан сўради:
— Дада ҳаётда ялмоғиз кампир йўқ-а?
Дадаси диванда ўтирган қайнонасига қараб қўйди-да, сўнг ўғлига деди:
— Мен ҳам болалигимда шундай деб уйлардим.
Олимлар тажриба синови ўтказишибди.
Аёлларни қачон гапи тугар экан деб, икки аёлни бир хонали квартирага жойлаштиришибди. Барча керакли озиқ–овқат билан таъминлаб кузатишибди.
1 ой ўтибди, 2 ой ўтибди, 3 ой ўтса ҳамки аёлларни гапи тугамасмиш. Олимлар 5 ойдан сўнг эшикни очиб чиқинглар, деса, ҳалиги аёллар:
— Майли қолганини кейин гаплашармиз, - деб чиқиб кетишибди.
Ресторандаги воқеа:
— Официант, салат бугунгими?
— Салат нафақат бугунги, у ҳаттоки эртанги!
Бир қиз дискотекада оддий қўшиққа жуда тез ўйнаётган экан. Буни бир йигит кўриб, ёнига келиб:
— Яхши қиз бу сизга лезгинкамас, нега бунча тез ўйнавоссиз, деб сўраса
Қиз:
— Мани вақтим кам, тез ўйнаб кетишим керак, — дермиш..