Эр-хотин дам олгани сайёҳатга чиқишмоқчи бўлишибди. Эри уч кун олдин бориб, жой банд қилиб, кейин хотинини чақиришини айтиб жўнаб кетибди. Бориб жойлашиб олибди-да, интернетдан хотинига хат ёзварибди. Лекин эри ёзган хат янглишиб, ҳозиргина эрини кўмиб кеган хотиннинг почтасига келиб тушибди.
Азадор аёл чалғиш учун почтасига кириб хатни ўқибди-ю, ҳушидан кетиб йиқилибди. Мониторда эса қуйидаги матн турарди:
"Салом азизам! Менсиз зерикиб қолмадинми? Келиб жойлашиб олдим. Бу ерда интернет жуда яхши ишлар экан. Шароитлар зўр! Лекин сенсиз татимаяпти. Сенга ҳам жой буюртириб қўйдим. Тезроқ келақол!”.
Қизим бу йигит бечоранинг етимлиги камлик килгандай, яна чўлоқ экан. Унга тегмай қўяқол.
— Лекин кўзлари чиройли экан. Ахир уни ҳам бахтли бўлишга хаққи бор-ку!
— Шуни айтаман-да... ҳаёт унга шунчалик азоб бергани етмагандай, сен ҳам тегиб олсанг, қандай бўларкин?
Бир аёл ўғлини сўкяпти:
— Аҳмоқ, ялқов, дангаса. Ҳудди дадангни ўзисан.
Шу пайт эрининг жаҳли чиқиб:
— Ҳой, нималар деб шанғиллаяпсан???
Аёл:
— Сиз аралашманг! Сизга тегишли гап бўлаётгани йўқ!
Эълон: Муҳтарам ва мунис аёллар! Агар сиз ўз қоматингидан қониқиш ҳосил қилмасангиз зудлик билан бизнинг ҳузуримизга келинг! Бизни ҳар қандай қомат қониқтиради!
Икки бўлажак инженер суҳбатидан:
— Бармоқларингни уриб олмаслик учун болғани қандай ушлаш кераклигини биласанми?
— Хўш, хўш?
— Икки қўллаб.
Бир ГАИ ходими менга қоидани бузганим расмини жўнатибди. Мен ҳам унга "жарима" тўлаганим ҳақдаги видеони жўнатдим. ГАИ шокда.
Самолётда ўзбек, карис, рус кетишаётган экан. Бирдан самолёт қулай бошлабди. Аксига олиб самолётда фақат 2 та парашют бор экан. Иккови ҳам ўзбекники экан. Шунда карис ҳийла ишлатиб ўзбекни алдай бошлабди:
— Мени 3 та болам бор. Раҳминг келсин. Уларни боқишим керак, - деса
Ўзбекни раҳми келиб:
— Ушла деб, битта сумкани берибди.
Карис сумкани тақибдида:
— Содда жинни экансан, - деб кулиб самолётдан сакрабди.
Рус ҳомуш ўтирса ўзбек унга ҳам битта сумка берибди. Очиб қараса, парашют экан.
— Ўзинг нима қиласан?, - деса
— Ўзимга ҳам бор, ану карис болаларимни боқишим керак деганига бир сумка картошка бервордим қийналмасин деб.
Зоопаркда эр-хотин айланиб юришса, эри маймунни кўриб роса кулибди.
Хотини:
— Намунча куласиз?
Эр:
— Ануни хунуклигини қара, - деса
Хотини:
— Шунга шунчалик кулиш керакми? Мен йигирма йилдан бери сиз билан яшаб кулмаяпманку, - дебди.
Эр командировкага кетиб бахтсиз ҳодисага учрабди ва кўзидан ажралибди. Докторлар кўз тополмай, буқанинг кўзини қўйиб беришибди.
Уйига келиб, қон тўлган кўзи билан хотинига қараса, хотини оёқлари қалтираб:
— Унақа қараманг, ҳаммасини ўзим айтиб бераман, - дермиш.
Жyда xавотирланяпман эрим ишдан бунчалик кеч қайтмаcди. Ёки бирорта xуштор орттирдимикин?
— Нега ёмон ҳаёлга бораcиз, балки машина боcиб кетгандир?