— Сизлар сули ейсизлар-а?
— Ҳа.
— Бизда сулини итга беришади.
— Ҳм... Сизлар бақа ейсизлар-а?
— Ҳа.
— Бизда бақани ит ҳам емайди.
— Жоним, энди биз эр ва хотинмиз тўғрими?
Куёв:
— Ҳа
Келин:
— Келинг, унда бошизга чиқиб олақолай?
Биронта эркакни олдига келяпти бир қўшнимни эри йўқ, яна бирини эри хорижда, яна бири ишда, демак мени эримни олдига келяпти.
Эримни 2та ўйнаши бор: бири Таня, бири Лена. Таня чет элга кетган, демак буни исми Лена.
Аёл:
— Лена илтимос манави пулни кондукторга узатворинг.
Лена ҳайрон:
— Мени қаердан танийсиз?
— Жоним, менга турмушга чиқасизми?
— Ҳа, албатта!
...Сўнг узоқ жимлик... Жимликдан зериккан қиз:
— Нега жимсиз?
— Шундоқ ҳам кўп гапириб қўйдим...
Биринчиси:
— Ух, ух, ух, совуқни қара, — деса.
Иккинчиси:
— Вой дод, гапирадиган помидор, — дермиш.
— Насриддин, маҳсидўзликни ўрганай дедингми?
— Устам,— деди Афанди,— зеҳнинг яхши деб мақтайдилар. Бола кўтариш, дўкон супуришни ҳалитданоқ ўрганиб олдим. Худо ҳоҳласа, яна беш-олти йилдан кейин маҳсидўзликни ҳам ўрганиб олар эмишман.
Кичик ўғлини қўлига чўп бериб синдир, деди.
Кичик ўғил чўпни синдирди.
Отахон ўртанча ўғлига синган икки бўлак чўпни бериб:
— Синдир, деди.
Ўртанча ўғил чўпни синдирди.
Навбат Катта ўғилга келди.
Катта ўғил қийналмай чўпларни синдирди.
Отахонни бошидан тутуни чиқиб бақирди. 1000 йиллик ривоятни белига тепдинг аҳмоқ ўғил.
— Узтоз 7 ёшда ҳам ота бўлса бўладими?
Устози:
— Йўқ, буни иложи ҳам йўқ!
Шунда болакай жойига ўтириб ёнидаги қизчага:
— Ана, кўрдингми, сен бўлса ҳавотирланасан, - дебди.