Онлайн турган қиздан исмини сўрайман.
Ул қиз уялиб, бошини эгиб,
Аслида мен ўғил боламан дейди.
Эри телефонда паст овозда "ким биландир" гаплашаётганида.
— Йўқ, асло уришмаймиз.
— Буни сири нимада?
— Хотинларни баҳонаси битта! "Ёшлигимни хазон қилдинг!" деб айтади эрига. Мени хотиним умуман бунақа демайди!
Эркак такси ҳайдовчисига:
— Тўхтатиб юборинг, - дебди-да, машина ойнасини очиб хотинига:
— Яхши қиз! Танишсак бўладими? – деб бақирибди.
Хотини эрини кўриши билан югуриб келиб таксига, эрини ёнига ўтириб олибди ва “Ҳайданг!” дебди.
Ҳеч нарсадан хабари йўқ ҳайдовчини оғзи очилиб қолган экан.
— Бир нарса илтимос қилсам майлими? Пальтони уйга элтиб беришганда, меникига киришдан олдин “адашиб” қўшнимнинг эшигини тақиллатишларини хоҳлардим.
Қассоб одам бир қоғозга кабоб тайёрлаш усулини ёзиб афандига берибди.
Йўлда афандининг қўлидан итлар гўштни олиб қочибди. Афанди бўлса итларни орқасидан "Қоғоз менда қолди-ку тентаклар!" дермиш.
Айтайлик, сен ёмонлаётган одамнинг обрўси тўкилди. Лекин тўкилган обрў сени йўқ обрўингга келиб қўшилмайди-ку!?
— Она, нега биз одамни ейишдан аввал сувда уни атрофида уч мартта айланамиз? Дарров еб қўйсак бўлмайдими?
Онаси дебди:
— Дарров еб қўйсанг, ошқозонингда бақиравериб жонга тегади. Аввал сувда бақириб олсин, кейин ейсан!
Аввал қайноққина бўлади. Одамга ёқади. Кейин муздек бўлади. Ичган сари музлатади.