Поезд купесида эр-хотин ва яна икки медик кетишяпти. Хотин роса кўп гапирар экан, ҳар бало деб тинмай гапириб кетаверибди. Хотин ўз эҳтиёжи билан купедан чиққан экан, медиклар эрга:
— Вой оғайни бунақа хотин билан қандай яшаб юрибсан? Бир умр бунинг дийдиёсини эшитиб ўлиб кетасанку. Яхшиси ҳозир Москвадаги бир хирургни адресини бераман, хотинингни миясини операция қилиб беради, қарабсанки камгап ажойиб хотинли бўласан, нархи ҳам қиммат эмас бори йўғи 1000$га гаплашиб бераман.
— Жиннимисилар қанақа минг доллар, кавказликлар билан гаплашиб қўйганман, атиги 200$га отиб ташлашаркан. Ўша ёққа олиб кетаябман.
Тўрт улфат ойлик маошини олиб бир ўтириб, улфатчилик қилайлик дейишибди. Улардан ёши каттароғи айтибди:
— Келинглар танга ташлаймиз, агар танга олди тарафи билан тушса, саунага бориб бир мириқамиз, агар орқаси билан тушса қизларни олиб, тоққа чиқиб, дам олиб келамиз, агар қирраси билан тушса пивохўрлик қиламиз, мабодо танга ерга тушмай ҳавода муаллақ туриб қолса, ойлигимизни бир тийинини ҳам сарфламай, хотинларимизга олиб бориб берамиз! — дебди.
Қайнона куёвини синамоқчи бўлиб ёнига чақириб, болам мени куним яқинлашиб қолди, мен ўлсам Москвага кўмиш учун жой заказ қилиб кела оласизми, — деса
— Ҳа, онажон, — дебди ва Москвага кетибди.
Келгач қайнона сўрабди:
— Нима бўлди ўғлим? — деса
— Бўлди она, лекин битта муаммо бор.
— Қанақа муаммо?
— Эртага соат 12:00 га жаноза — дермиш...
Нефть базаси директори ҳайдовчисидан:
— Машинада бензин борми? - дея сўрабди.
Ҳайдовчи:
— Бак тўла - деб жавоб берибди.
Директор ҳайрон бўлиб:
— Қизиқ, нега бўлмаса одамлар бензин йўқ, дея шов-шув кўтариб юришибди?!
Хотин эрига телефон қилаяпти:
— Дадаси тез етиб келинг уйимиз ёнаяпти!
— Уйда ким бор?
— Онамлар бор, ухлаётган эдилар.
— Бўлмаса секинроқ гапир, уйғотиб юборасан!
Қиз йигитга қараб:
— Битта топишмоқ айтаман топсангиз сизга тегаман. Вақ-вақ қилиб сакраб юради, сувни яхши кўради.
Йигит: Сигир - топдимми?
Қиз: Ҳа, тўғри топдингиз!
Талабалар қорни оч ётоқхонада ётиб, очликдан қандай қутилишни ўйлашаябди. Биринчи талаба иккинчисига:
— Шу ётоқхонамизда қўй боқсак қандай бўлар экан-а? Ўзимизни гўшт ёғимиз текин бўлармиди?
— Ўйлаб гапир ўртоқ, сассиқ ҳид масаласини ўйламадингми?
— Ҳавотир олма ўртоқ бу ҳидга қўй кўникиб кетади.
Норбой ака ўғлидан сўради:
— Ҳа, ўғлим хаёл суриб қобсан, бирортасидан кўнлинг борми?
— Йўғе, дада.
— Уялмай айтавер.
— Ада биттаси нима бўлади.
Икки янги бой суҳбатлашмокда. Бири иккинчисига дебди:
— Эшитишимча, Италиядан вилла сотиб олаётганмишсан...
— Ҳа, фирмам типратиканлар экспорт қилиб бойиб кетди, шунинг ҳисобидан сотиб оляпман!
— Қанақа типратикан?
— Фирмамиз қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши курашиш учун Европага типратикан экспорт қилади. — Менга қара, оғайни, бунча типратиканни қаердан топаяпсан?
— Бу жуда оддий: каламушни оласан-да, терисини лаклаб, фен билан қуритасан!
Армияда командир аскарларга:
— Ҳўш, ҳозирча мана бу ер, мана бу ер ва мана бу ердан чуқур ковлашни бошлайверасилар, мен эса бориб аниқ қаерни ковлаш кераклигини билиб келаман.