— Юр, айланиб келамиз.
— Бормайман. Оёқларим оғрияпти.
— Нима бўлди?
— Ёшим 40 дан ошди.

Бир аёл ҳикоя қилади:
— Тўрт ёшли қизим шкафни очиб, кийимларни титаверади. Бугун уни қўрқитдим,
— Шкаф ичида ёмон амаки бор, очсанг сени ўғирлаб кетади, деб.
Кечки пайт эрим билан овқатланиб ўтирсак қизим югуриб келиб:
— Ойи, ойи! Шкаф ичидаги амаки кетдими? деб сўраса бўладими!
Эримга тушунтиргунимча бўларим бўлди!...

Лўлилар кафтингизни очиб ичида пул кўрса, бўлди!
Ҳаётингиз фақат бахтдан иборат бўлишини айтиб беришади.

Бемор шифокор кўригидан ўтди.
— Хўш, менда қандай касаллик бор экан?
— Сизда истаган касаллик: оддий тумовдан тортиб жуда кам учрайдиган юрак нуқсони ҳам бўлиши мумкин... Ҳаммаси сизнинг моддий аҳволингизга боғлиқ.
Ажойиб ҳаёлпараст кўчада битта тақа топиб олиб ўзига-ўзи дебди:
Ана энди 3 та тақа билан 1 та от бўлса бўлди!
Ёш бола бир қоғозни қора рангга бўяб, 3 та қизил нуқта қўйибди.
Боғча опаси:
— Нима бу? - дебди.
— Учта негр сигарет чекиб ўтирибди, - дебди болакай.
Телефон қўнғироғи жиринглайди:
— Валиевмисиз?
— Нима эди?
— Ҳа ёки йўқ денг!
— Ҳа ёки йўқ.
— Икки ой парҳезда ўтирдим.
— Хўш, анчасини йўқотдингми?
— Роппа-роса 2 ойни йўқотдим.
Кичкина бир чумоли гўрков бўлиб ишлар экан.
— Бир куни филлар келиб дўстимиз ўлди, гўр қазиб берасанми? - дейишган экан.
Йўл патруль хизмати ходими ҳайдовчини тўхтатиб текширса, маст экан.
— Ҳурматли ҳайдовчи! Сизнинг маст эканингизни тасдиқлаш учун биз билан экспертизага боришингизга тўғри келади, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Маст эмасман ахир! Тўртталовинг мени судраб ҳам олиб боролмайсанлар, - дермиш.