Ҳайдовчи эрталаб соат 4 да йўлда кетаётса, ЙПҲ хизмати ходими дарахт орқасидан югуриб чиқиб, машинани тўхтатибди.
— Эрта тонгдан қаёққа кетяпсиз ҳурматли ҳайдовчи. Ҳамма одамлар ухлаб ётибди. Шубҳали...?!
— Мен ҳам шуни айтаман. Ҳамма одамлар ухлаб ётганда сиз дарахт орқасида нима қилиб турибсиз?!
— Бу нима қилганинг?! Ёнимдан айланиб ўтсанг бўлмасмиди?! - бақирибди семиз киши. Мотоцикл ҳайдовчиси:
— Кечирасиз, сизни айланиб ўтиш учун бензиним етмай қолди, - дермиш.
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
Мирсаид қизи Гулмирахон, Абдуллажон ўғли Азаматга турмушга чиқишга, у билан борликда ҳам, йўқликда ҳам, саломатликда ҳам, касалликда ҳам, мастликда ҳам, тетикликда ҳам, чироқ, газ, сув борлигида ҳам, пули тугаб ўчиб қолганида ҳам, кредит тўланганда ҳам, тўланмаганда ҳам, квартирада ҳам, ўз уйингизда ҳам бирга яшашга розимисиз?
— Аҳмедов, айт-чи! Ёруғликни тезлиги каттами ёки товушними?
— Товушни тезроқ...
— Нега?
— Ойлик маошим ошади деб адам айтганларига анча бўлди, лекин ҳалиям ёруғлик чиқмади.
Иккита эшак учрашиб қолибди.
— Ишларинг яхшими?
— Яхши. Ўзингники-чи?
— Хўжайиним ўғлини ҳар куни сўкади. Хотинини ва мени аралаштирмасдан сўкса бўлади-ку!
Савол: Свет ўчиб, ёнаверса холодильник тезроқ ишдан чиқадими? Ёки компьютерми?
Жавоб: Одам.