Дорихона ҳақида латифалар

Кеча сотиб олган дорининг йўриқномасини ўқидим:
“Салбий таъсирлари: кўнгил айтиши, қайд қилиш, бош айланиши, ... кетиши, уйқусизлик, асабийлашиш, кучли бош оғриғи, гастрит, ҳушдан кетиш, ...
Ўйланиб қолдим. Балки шу зормандани ичмасам ҳам шамоллашим ўтиб кетар-а!?”
— Оғриқ қолдирадиган бирор дорингиз борми?
— Қаеринг оғрияпти болакай?
— Ҳозирча ҳеч қаерим. Лекин адам ҳозир ота-оналар мажлисига кетди.
Шифохонага келган беморга шифокор дебди:
— Уч маҳал ичсангиз "отдек" бўлиб кетасиз...
Бемор:
— Майли. Лекин дорини номини айтмадингиз-ку?! - деса, шифокор:
— Дорини нима алоқаси бор бу ерда?! - деган экан.