Пул-бойлик ҳақида латифалар

Солиқ инспектори янги бойлардан биридан сўрабди:
— Маошингиз ҳаминқадар бўлса, бундай ҳашаматли вилла қуриш учун пулни қаердан олгансиз?
Бой:
— Кунларнинг бирида балиқ овига бордим ва тилла балиқча тутиб олдим. Ундан ана шундай дабдабали уй қуриб беришни тилаган эдим.
Солиқ инспектори:
— Шуям гап бўлдими? Мени ишонади, деб ўйлаяпсизми?
Бой:
— Ишонмайсизми? Кетдик, вилламни кўрсатаман!
Ўқитувчи Абдуллага савол беряпти:
— Айт-чи, бир халта тилла ва бир халта ақл турибди. Қай бирини оласан?
Абдулла:
— Албатта тиллани, устоз!
— Мен ақлни танлаган бўлардим.
— Кимга нима камлик қилса, шуни танлайди-да устоз!
Эр хотинига:
— Костьюмимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Шимимни тозаладингми?
Хотин:
— Ҳа, тозаладим.
Эр:
— Оёқ кийимимни-чи?
Хотин:
— Ахир уни чўнтаги йўқ-ку?!
— Ада айтинг-чи, бир миллион, бу кўпми ёки кам?
— Ўғлим, бунча пулни ишлаб топмоқчимисан ёки сарфламоқчимисан? Шунга боғлиқ!
Ота ўғлига дебди:
— Бор, анави гадойга нон олиб чиқиб бер! ёш болаларим бор деб сўраяпти...
— Йўқ ада, унга нон бермайлик!
— Нега ўғлим?
— Кечаям шу гадой болаларини ўртага қўйиб тиланган эди. Нон олиб чиқсам, болаларига қолдирмай ҳаммасини ўзи еб қўйди.
Замонавий олифтагарчилик бу:
Қўлида айфон телефон, лекин ҳисобида пул йўқ!
Каптива автомобили бор, лекин бензинга пул йўқ!
Афандининг ошнаси ундан сўради:      
— Мулла Насриддин, бола-чақангиз кўпми?
— Болам кўпу, чақам камроқ,— деб жавоб берди Афанди.
Бир куни мактабда ўқтувчи очиқ дарс ўтмоқда:
— Қани Сардор айти-чи, катта бўлсанг ким бўласан?
Сардор:
— Катта бўлсам, миллионер бўламан! Пулим кўп бўлади. Хотинимга машиналар, қимматбаҳо кийим-у, тақинчоқлар олиб бераман. Уни европага дам олгани юбораман. Айтган нарсасини олиб бераман, - дебди.
— Сен-чи Алишер, катта бўлсанг ким бўласан? - сўрабди устози.
Алишер:
Сардорди хотини, - дермиш Алишер.
Сувлар сойга оқаркан. Қизлар бойга боқаркан. Пулинг миллиондан ошса, кампир ҳам қош қоқаркан..
Талаба қанча ночор яшаса ҳам, домлаларни боқишга қурби етади...