Шоҳ-бой ҳақида латифалар

Подшо бир куни ийиб кетиб, Афандидан сўради:
Афанди, бугун вақтим чоғ, сенга бирор нарса совға қилгим келяпти. Нима берсам экан, а?
— Химматни ўзларига берсин, шоҳим,— деди Афанди,—қандай нарса берсангиз ҳам менга шаҳар бергандек бўласиз.
— Яхши,— деди подшо,— мен санайман, сен маъқул бўлганини ўзинг танла: юз тилла пул, тўпичоқ от, бир сурув қўй, яхши боғ. Қайси бири маъқул?
—Агар улуғ шоҳим илтифот қилсалар, юз тиллани чўнтагимга солиб, отга миниб, бир сурув бўрдоқи қўйни боққа ҳайдаб кириб борсам. Сизнинг олий химмат Хотамтойлигингизга бутун шаҳар қойил қолар эди - дермиш.
— Иштаҳанг карнайку, борди-ю, ҳеч нарса бермасамчи?
— Нима ҳам дердим,— маъюс жавоб берди Афанди, — унда ўзингизнинг подшо эканлигингизни исбот қилган бўласиз.
Афанди йўлда кетаётган эди. Бир сипоҳи келиб ундан сўради:
— Қаерга кетяпсиз?
— Шаҳарга.
— Илгари ҳам шаҳарда бўлганмисиз?
— Кўп марта бўлганман.
— Қалай, бизнинг шаҳар сизга ёкдими?
— Йўқ, маъқул бўлмади. Қаровсиз, ифлос, қимматчилик...
— Одамлари қалай?
— Шаҳарнинг бойлари қупол, фирибгар, очкўз экан.
— Шаҳарнинг беги тўғрисида нималар билдингиз?
— Шаҳари шу бўлса, унинг беги нима бўлар эди! Мол эгасига ўхшамаса, ҳаром ўлади. Бекни хам ўта кетган золим, маишатпараст одам дейдилар.
Сипоҳининг қути ўчди, мўйлабларини бураб, кўзларини чақчайтирди ва дағдаға билан деди:
— Мен бу шахарнинг бегиман!
Афанди дарров сўрашгани қўл чўзиб:
— Саломатмилар? Яхшиям шаҳарнинг беги тўғрисидаги гапларга ишонмаганим.— деди.
Подшо кечаси йўлда кетаётган эди, Афандига дуч келиб қолди. Уни масхараламоқчи бўлиб:
— Ия, Афанди, сизмисиз? Қоронғида мен сизни ит-микин дебман!— деди.
Афанди подшога таъзим қилгани ҳолда, жавоб берди:
— Кечирасиз, шоҳим, сиз экансизу коронғида мен сизни билмай одаммикин дебман!
Хизматкор бетоб бўлиб қолган эди, уй бекаси шифокорга одам жўнатди. Шифокор келиб беморни обдон текширди. Уй бекаси хонадан ташқарига чиқиши билан хизматкор шифокорнинг қулоғига аста шивирлади:
— Доктор, мен касал эмасман, фақат олти ҳафтадан буён хужайин ҳақимни бермаяпти, уни олгунча ётаверишга аҳд қилдим.
— Уй бекаси мени тўққиз марта чақириб, сариқ чақа ҳам тўлагани йўқ, сал сурилинг, унда мен ҳам ўринга ёнбошлай, — деди шифокор.
Афанди тирикчиликдан қийналиб, бир ўртоғига ҳасрат қилди.
— Ўзингнинг эътиқодинг паст,— деди ўртоғи,— ҳар кимдан тамаъ қилиб юрмай, тўғри худонинг ўзидан сўра.
Афанди «қани, худонинг ўзидан сўраб кўрай-чи» деб. Қассобдан қўйнинг пуфагини олиб келди. Уни обдан ийлаб, пуфлаб роса шиширди-да, офтобда қурутди. Кейин ўтириб, бир парча қоғозга ариза ёза бошлади: «Э худо, менга юз танга керак бўлиб қолди. Даргоҳингдан ноумид қайтарма, шуни ато қил»,— деб турар жойини маълум қилди. Аризани тахлаб пуфакка боғлади-да, учириб юборди.
Осмонда учиб кетаётган пуфакни шаҳар қўрғонида турган мерганлар кўриб қолиб, дарҳол уриб туширишди. Бундоқ қарашса, қоғозга ариза ёзилган. Улардан бири аризани подшога олиб бориб кўрсатди. Подшо ўқиб кўриб, бу Афандининг иши эканлигини пайқади. «Қани, нима деркин,»— деб, жўрттага юз танга ўрнига эллик тангани бир вазирига бериб юборди.
— Афандим, сиз худодан юз танга сўраганмидингиз?— деди вазир.
— Ҳа, сўраган эдим.
— Кечирасиз, сўраганингиздан бир оз камроқ бериб юборди, вазир унга ҳалиги пулни берди.
Афанди пулни санаб олиб, «Ҳа майли, эллик тангани берган худо қолганини ҳам берар»— деб, вазирни жўнатди.
Мазахўрак бўлган Афанди эртасига яна ариза ёзиб учирди. Шаҳар муҳофизачилари уни ҳам уриб тушириб, аризани подшога юбордилар. Подшо аризани ўқиди: «Э худо, менинг турар жойим ўзинга маълум. Шундай бўлганидан кейин, нега ўз қўлинг билан юборақолмай, вазирдан бериб юбординг? Вазирларнинг феъли ўзинга аён эдику. Мана, ярмисини уриб қолиб, ярмисини олиб келибди. Энди бевосита ўзимга тўғри юборавер...»
Бой ва камбағал суҳбат қурипти!
Бой:
— Мени 14та машинам, 3та автобусим, 2та кафейим бор. Сендачи, - дебди камбағалга.
Камбағал:
— Мени ўғлим бор, ўғлимда эса қизинг бор!
— Эҳ, агарда подшоҳ бўлганимдамиди, унча-мунча подшоҳдан зўр яшардим! Ўзимга хон, ўзимга бек бўлардим, кечқурунлари кирага ҳам чиқиб турардим.
Бир куни подшоҳ фармон чиқарибди.
— Кимдан ким мени филимни қичқиртира олса унга ярим молимни бераман, — дебди.
Одамлар келиб кетибди, аммо ҳеч ким қичқиртира олмади. Кунлардан бир кун Афанди филни ёнига бориб уни ҳамма ёнини айланиб уёқ буёқини қараб чиқибди қараса фил эркак экан.
Афанди уни нозик еридан қисган экан, фил дарҳол қичқириб юборибди ва подшоҳнинг ярим молини олибди.
Кейин подшоҳ ғазабланиб яна фармон берибди:
— Кимдан-ким мени филимни сўзга кирита олса, унга қизимни бераман, - дебди.
Яна ҳечким уддалай олмабди. Яна Афанди қолибди, кейин у филни олдига бориб унинг қулоғига:
— Яна қисайми? - дебди.
Фил дарҳол тилга кириб:
— Йўқ-йўқ, - дебди.
Янги ўзбек трамвайга чиқиб ҳайдовчига:
— Амир Темур маҳалласига, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Aка, бу таксимас! - деса, ҳалиги одам чўнтагидан бир талай пул чиқариб берибди.
Шунда ҳайдовчи шерикларини чақириб, рельсларни қўйиб, трамвайда Амир Темур маҳалласига борибди.
Янги ўзбек, - Раҳмат, - деб тушаётганда, ҳайдовчи сўрабди:
— Aка, пулингиз бор экан, уйингиз ҳам қасрдай экан. Нимага бу кўчаларингиз расво, ҳамма ёқ ковланган, - дебди.
Шунда янги ўзбек:
— Ҳа ука, бу чуқурларга эътибор берма! Кеча уйга метрода келгандим, - дермиш.
Бир миллионер одамни ўғирлаб кетишибди. Кўл бўйига олиб бориб, бошини сувга тиқиб-чиқариб:
— Пуллар қаерда? Пуллар қаерда?, - деб сўрайверишибди ўғрилар.
Бояги бой нафаси бўғилиб:
— Йигитлар, пуллар кўринмаяпти. Ёки чуқурроқ киришим керак, ёки сув остида узоқроқ ушлаб туринглар-да..., - дермиш.