Баъзида шундай онлар бўладики, ҳаётингда катта ўзгаришлар қилгинг келади. Ва..., янгича шижоат билан профилингдаги расмни ўзгартирасан. Энди сен ўзгарганлигинг ҳақида билиб қўйишсин!
Баъзи қоғоздаги ҳисоботлар стрелкасиз соатга ўхшайди.
Рақамлар бор-у, маъноси йўқ!
— Эшикни очинг, МИБдан келгандик.
— Очмайман! Сизлардан жуда ҳафаман!
Инсонларга ишонмаслигимнинг сабаби 2 та:
1. Мен уларни мутлақо танимайман.
2. У инсонни мен жуда яхши биламан.
— Эшитдингми? Энди коррупцияга қарши кураш эмас, жанг олиб бориларкан...
— Ҳа! Жангда қурбонларнинг мулклари жангчиларга қолиб кетишини ҳам биласанми?!
Нега кўпчилик оналар инстаграмда фарзандларини юзларини беркитиб қўйишади-ю, кинозалга кирганда оғзилари беркита олишмайди.
— Агар сенга катта пул эвазига кўчага чиқиб “Мен бадбашараман” деб бақириб юргин дейишса рози бўлармидинг?
— Албатта! Бадбашара бўлсам ҳам аҳмоқ эмасман-ку!
Аввалига энага билан боғча опа айбдор. Кейин – тарбиячи. Ундан кейин – мактабда ўқитувчи айбдор. Кейин эса – ишхонада раҳбар! Сал кейин эса – хотин! Ҳаммасига айбдор ўшалар. Эркакларда ўзи ҳеч қачон айб бўлмаган деса ҳам бўлади...
Пул – инсонга ҳеч қачон вафо қилмайди.
Кўчага пул билан чиқиб кетасан, уйга нуқул ёлғиз қайтасан!
— Айрим рақамларни атайлаб, шу рақамдан бўладиган қўнғироқларни кўтармаслик учунгина телефонга сақлаб қўяман.