Амалдор чекка қишлоққа сайёр қабулга бориб, халқ билан учрашибди.
— Қандай эҳтиёж, муаммоларингиз бўлса, бизлар ҳал қилиб берамиз, - дебди.
— Бизда иккита катта муаммо бор, - дебди бир оқсоқол. — Аввало, бизда шифохона бору, шифокор йўқ.
Амалдор шартта мобил телефонидан кимнингдир рақамини терибди-да, бир четга ўтиб 1-2 дақиқа гаплашибди.
— Бу масалани гаплашиб ҳал қилдим. Шифокор эртагаёқ шу ерда бўлади. Энди иккинчи эҳтиёжингизни айтинг-чи?
— Қишлоғимизда мобил алоқа мутлақо ишламайди, - дебди оқсоқол.