Афанди ҳақида латифалар

Афанди подшога вазир эди. Подшо ниҳоятда аҳмоқ бўлиб, чет эллардан келган элчилар, олимлар, сайёҳлар олдида бўлар-бўлмас гапларни айтиб, ҳадеб, ўз аҳмоқлигини ошкора қила берар, Афанди доим ундан хижолат бўлиб, унинг гапларини шувагани-шуваган эди. Кунларнинг бирида Афанди бозор бўлганидан подшога деди:
— Бундан кейин биров билан гаплашаётганингизда, оёғингизга ип боғлай-да, бир учини кўрпача тагидан ушлаб турай, тўғри жавоб берсангиз ёки ўринли савол ташласангиз тек туравераман, айнисангиз, ипни аста тортиб қўяман.
Бу гап подшога маъқул тушди. Бир мамлакатдан элчи келганда худди шундай қилинди. Элчи кириб ўтириши билан подшо сўради:
— Қалай, мамлакатингизда ит, мушуклар семизми? Афанди ипни секин тортди, подшо гапдан тўхтагандан кейин, Афанди элчига бу гапнинг «маъно»сини изоҳлай бошлади:
— Шоҳимиз шундай теглик гапирадиларки, ит, мушукнинг семизлиги халқнинг осойишта ва фаровон турмуш кечиришини кўрсатади.
Элчи бу гапдан каноатланиб, подшога таъзим қилди. Буни кўриб подшо Афандига ўшқирди:
— Аҳмоқ, шундай чуқур гап айтган бўлсам, нега ипни тортдинг!
Афандининг ошнаси ундан сўради:      
— Мулла Насриддин, бола-чақангиз кўпми?
— Болам кўпу, чақам камроқ,— деб жавоб берди Афанди.
Афандини боғига ўғри тушипти, уни кўриб қолган афанди бақириб ўғрига дўқ қилипти:
— Уялмайсанми бировни боғида ўғрилик қилгани?
Ўғри:
— Ўзинг нимага хотининга янги кўйлак обермайсан?
Афанди:
— Сени ўғрилигинг билан мени хотинимни кўйлагини нима алоқаси бор???
Ўғри:
— Гапни кавласа, гап чиқаверади-де - деган экан.
Афанди қиш куни лодкали мотоциклида дўсти билан кетаётган экан. Бир пайт қараса, дўсти лодка кетаётиб, терлай бошлабди. Афанди ҳайрон бўлиб тезликни оширибди. Дўсти баттар терлайверибди. Шунда афанди дўстидан:
— Нега бунча терлаяпсан? Қиш бўлса...? – деб сўрабди.
Дўсти бўлса томоғи қирилиб:
— Минг лаънат! Лодкангни таги тешик экан, боядан бери югуриб кетяпман, - дермиш.
Афанди компартия аъзоси бўлибди. Хотини сўрабди:
— Дадаси, мен унчалик тушунмадим. Партия аъзоси бўлиб нима иш билан шуғулланасиз?
— Агитация ва пропаганда ишлари билан-да!
— А, нима у? - тушунмай сўради хотини.
— Ҳмм, қандай тушунтирсам экан... Фараз қил, кўчада бир чиройли аёл кетяпти. Мен бориб, унга мен билан бирга юришга даъват қилсам — бу агитация, агар у кўниб, менга эргашса — бу пропаганда бўлади. Тушундингми?
— Сал тушунмаган жойим бор... Агар мен кўчада кетаётсам, бирор нотаниш эркак келиб, мен билан агитация ва пропаганда ишлари олиб бормоқчи бўлса, мен нима қиламан?, - деб сўрабди хотини.
Шунда Афандининг аччиғи келиб:
— Сен яхшиси сиёсатга аралашма, хотин!, - деб жавоб қилибди....
Подшо бир куни ийиб кетиб, Афандидан сўради:
Афанди, бугун вақтим чоғ, сенга бирор нарса совға қилгим келяпти. Нима берсам экан, а?
— Химматни ўзларига берсин, шоҳим,— деди Афанди,—қандай нарса берсангиз ҳам менга шаҳар бергандек бўласиз.
— Яхши,— деди подшо,— мен санайман, сен маъқул бўлганини ўзинг танла: юз тилла пул, тўпичоқ от, бир сурув қўй, яхши боғ. Қайси бири маъқул?
—Агар улуғ шоҳим илтифот қилсалар, юз тиллани чўнтагимга солиб, отга миниб, бир сурув бўрдоқи қўйни боққа ҳайдаб кириб борсам. Сизнинг олий химмат Хотамтойлигингизга бутун шаҳар қойил қолар эди - дермиш.
— Иштаҳанг карнайку, борди-ю, ҳеч нарса бермасамчи?
— Нима ҳам дердим,— маъюс жавоб берди Афанди, — унда ўзингизнинг подшо эканлигингизни исбот қилган бўласиз.
Афанди уйлангач, бир ҳафтадан кейин хотини ўғил туғибди.
Бешикни бош тарафига дафтар, қалам қўяётган Афандига одамлар дебди:
— Нега кеча туғилган болани бошига буларни қўйдингиз?
Афанди жавоб берибди:
— Тўққиз ойлик муддатни бир ҳафтада босиб ўтган бола, тез кунда мактабга борса ажабмас!
Афанди поездда рус одам билан кетаётган экан. Бир пайт рус киши афандига топишмоқ айтишни таклиф қилибди. Тополмаса, 25 минг беришини айтибди. Афанди рози бўлиб, гап бошлабди.
— Под сталом болтаетса, на букву "Б" начинается, - дебди.
Рус роса уриниб тополмай, 25 мингни бериб, — Жавоби нима? - деса, афанди:
— Ботинка, - дебди ва иккинчи топишмоқни бошлабди:
— Под сталом болтаетса, на букву Е начинается, - дебди.
Рус узоқ ўйланиб, яна 25 мингни бериб, жавобини сўраса, афанди:
— Ещё одна ботинка, - дермиш..
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.
Бир куни афанди уйи ёнида йиғлаб ўтирса, қўшниси ўтиб қолибди.
— Ҳа афанди, нега йиғлаяпсиз? – дебди қўшниси.
— Нега йиғламай?! Томдан чопоним тушиб кетди, - дебди афанди.
— Чопонингиз тушиб кетган бўлса, сиз нега бунча йиғлайсиз? – сўрабди ҳайрон бўлган қўшни.
— Йиғлайманда! Чопонимнинг ичида ўзим ҳам бор эдим... – деган экан афанди.