Аёллар ҳақида латифалар

Бир аёл дугонасига ҳасрат қилибди.
— Вой, дугонажон! Мен яқинда суваракка айланиб қолсам керак...
— Нега?
— Эримга “Озаман” деб сўз бергандим. Энди фақат кечалари қоронғу ошхонага чиқиб, беркиниб овқатланяпман. Кимдир чироқни ёқса, ўзимни қаёққа қўйишни билмай шошиб ҳар томонга югуриб қоламан.
Эр эрталаб уйқудан уйғониб, "Хотин!", - деб чақирса, хотини югуриб кириб:
— Турдингизми азизим? – деса, эри жилмайиб:
— Ҳа, турдим балиқчам! Нонуштани тайёрланг! - дебди.
Хотини ҳам жилмайиб:
— Ҳўп бўлди айиқ полвоним, - деб чиқиб кетаётса, эри ўзига-ўзи пичирлаб: "Нима бало у ҳам мени исмимни эсидан чиқариб қўйдимикин”, - дермиш.
Эрининг ҳар куни ичишини кўрган аёли “Мен ҳам ичаман” дея ҳарҳаша қилибди.
Эр-хотин зиёфатдан ичиб қайтишибди. Уйининг эшиги олдига келиб, эри чўнтагидан калитни тополмай турса, хотини унга қараб:
— Одам бўлмай кетинг! Шунчалик ҳам ичасизми?! Эшик қани? Нима қилдиз ўзи эшикни? –дермиш.
Узоқ вақт кўрмаган дугонамни учратиб қолдим.
— Қалайсан? Вой, намунча семириб кетдинг? – десам, дугонам:
— Ахир мен 2та фарзандли бўлдим, - деди. Шунда:
— Нима сен уларни еб қўйдингми? – деб юборибман.
Мини юбкадаги қизлар шунчалар мағрурки, 50 минг сўмлик пули ерга тушиб кетса ҳам олишмайди...!
Иккита ёш қиз кафега кириб официантга дейишибди:
— Бизга ичишга 2 та кафе олиб келинг.
Официант:
— Сизларга кофе олиб келишим мумкин, лекин кафени олиб кела олмайман.
— Йўқ! Бизларга кафе олиб келинг!
— Яхши қиз сизларга кафени бериб юборсам, кейин мен қаерда ишлайман? – деган экан официант.
Қўшнимникига кирсам, хотини қўй гўштидан шўрва қилган экан. Мени кўриб энсаси қотди.
— Адаси келақолинг, овқат пишди, - деди-да, эрига бир косада шўрва, бир лаганда гўшт олиб келиб ёнига қўйди. Қорним оч, нима қилишни билмай, ичимда “Шошмай тур!” деб турсам, қўшним:
— Гўштдан олинг, - деб қолди. Лагандаги гўштга қўл узатиб бир бўлагини тишладим-у, “Вой-дод” деб ерга ағанадим.
Шу пайт қўшним мени кўриб қўрқиб кетди-да, хотинига:
— Сен жодугар мени заҳарламоқчи бўлдингми? – деб ўдағайлаб қувлаб кетди.
Секин ўрнимдан турдим-да, шўрва ва бир лаган гў штни паққос тушириб “Зиқна бўлиш шунақа бўлади!” деб уйимга жўнавардим.
Кўчада кетаётган қизга келишган бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, дам олиш кунлари бўшмисиз?
Қиз нозланиб:
— Ҳа, - дебди.
Йигит бўлса:
— Гўзаллик салонига бориб турсангиз бўлмайдими?! – деган экан.
Бир қиз севган йигитига дебди:
— Жоним, қачон менга машина олиб берасиз?
Йигит ҳайрон бўлиб:
— Билишимча, супургида учар эдинглар. Машинага нима бор?! – дермиш.
Икки ҳомиладор қўшни аёл суҳбатлашяпти.
— Сиз нима кутяпсиз?
— Ўғил. Ўғил бола яхши-да! Эрта кунда дадасини ёнига кирар экан. Сиз нима кутяпсиз?
— Мен қиз кутяпман. Қиз яхши экан. Эрта кунда менга тайёр ёрдамчи!
Буларни суҳбатини 5 ёшли қизалоқ эшитиб турган экан. Кўчага чиқса бекатда қорни катта амаки ўтирган эмиш. Қизча сўрабди:
— Амаки, сиз нима кутяпсиз, - деса, амаки:
— Автобус, - дебди. Қизча ҳайрон бўлиб:
— Вой!!! - дермиш.