Бошқалар ҳақида латифалар

Ҳарбий хизматга кетишдан аввал мактабда ўқитувчилик қилган аскар армияга бориб, ўт ўрибди, оғир юк ҳам ташибди, ер ҳам қазибди, ҳамма ёни супуриб ҳам чиқибди. Командирлар унга:
— Бўлди, энди сени махсус қисмга хизматга ўтказамиз. Синовдан яхши ўтдинг, - дейишса, аскар уларга:
— Йўқ, менга шу ер ҳам бўлаверади. Мен ўзи ўрганиб қолганман, - дермиш.
Бир куни бодринг билан помидор чўмилгани борибди. Карамни ҳам уларга ҳаваси келиб:
— Мен ҳам чўмилсам бўладими? – дебди.
— Майли, фақат кийимларингни ечиб чўмил! – дебди бодринг.
Карам ечинавериб-ечинавериб, йўқолиб қолган экан.
Машҳур ёзувчи Чехов 44 ёшида вафот этган.
Пушкин эса 37 ёшида ҳалок бўлди. Маяковский 36 да,
Есенин-чи, бор-йўғи 30 ёшга кирганида ўз жонига қасд қилишади.
Мана, машҳур инсонларнинг давлат пенсия жамғармасига қўшган ҳиссалари...!
Бир йигит қўл телефони мусиқасига қўнғироғига давлат мадҳиясини қўйиб олган экан. Бир куни бекатда автобус кутиб ўтирган экан кимдир унга қўнғироқ қилиб қолибди. Шунда телефонидан мадҳия янграй бошлабди. Орқа чўнтагидан телефонни олиш учун ўрнидан турган йигит атрофдагиларга қараса, ёнидаги одамларни ҳаммаси ўрнидан тураётганмиш.
Бир отахон врачга борибди. Врач отахонни текшириб туриб, баданида “галия” деб ёзилган татуровкани кўриб қолибди.
— Ие отахон, севган қизингиз бўлганмиди? – деб сўрабди врач.
Отахон:
— Йўғ-е болам! Португалияга урушга борганимда “Португалия” деб ёздириб олгандим. Нечи йил ўтди. Ёзувни ярми ўчиб, “галия”си қолди, - дермиш.
Бир киши барга кирди:
— Пиво беринг.
— Икки минг сўм тўланг.
— Нега, ҳамиша минг сўмдан олардим-ку?
— Бугундан янги қоида чиқди, минг сўмни футболни ривожлантириш фондига ўтказамиз.
Харидор пулни узатди. Сотувчи минг сўмни олиб, минг сўмни қайтариб берди.
— Пиво йўқ.
Ёзда таътилга чиқдим. Таътил пулимни олишим билан кўз ўнгимга Туркия келди.
“Келақол! Денгизда мазза қилиб дам олиб кетасан!” – деб чақирди у мени.
Кейин Париж қичқирди:
“Салом! Эйфель минорасига чиқишни, сайёҳат қилишни ёқтирмайсанми!?”
Охири кўз олдимга Қўйлиқ бозорида, тонгги улгуржи бозор келди:
“Мана, келақолинг! Қишга мураббо, компот ёпиб оласиз. Ўрик, олма, олча, олхўрилар бор...!”
Кўчада иккита йигит бир-бири билан танишмоқда:
— Сен қаердансан?
— Эски шаҳардан.
— Кўпчилик эски шаҳардан... Аниқроқ-чи, қайсинисидансан?
— Самарқандданман.
Одамлар банкомат олдида навбатда туришса, орқадан бир киши бақирармиш:
— Мени ўтказиб юборинглар! Бўлмаса ҳозир бошларингни устидан юриб кетаман!
Навбатда турган бир кал одам қулига туфлаб бошини силабди-да:
— Йиқилиб тушгин, - дебди.
Хитой вокзалида йигит билан қиз учрашиб қолибди.
Йигит:
— Чан-чун михааа, - деса, қиз:
— Мианкшинука, - дебди.
— Куа мианкшинука, - дебди яна йигит.
Ҳудди бир нарсани тушунаётгандек, давомини ўқиётганингизни қаранг!