Дугоналар ҳақида латифалар
— Дугонажон мен пиёз тўғраганда кўзни ачиштирмайдиган йўлини топдим!
— Вой, ростанми?!
— Менга ҳам ўргат?! Қанақа қилиб?!
— Пиёзни эримга тўғратдим!
— Биласанми Марям, сотувга қўйилган бир тоғ ювиш воситаларидан қай бирини олишни билмай, бошим қотиб қолди. Сен полни ювиш учун нимадан фойдаланасан?
— Эримдан-да. Биласанми, натижаси зў.ў.р!
— Агар севган йигитинг сени рашк қилишини хоҳласанг, унга мана бунақа смс хабар ёзиб юбор!:
"Жоним, яқинда тўйим бўлади. ...вой узр, сизга кетиб қолибди".
— Янгилик бор.
— Қанақа янгилик? Турмушга чиқяпсанми?
— Йўғ-е. Ҳали ёшман-ку.
— Унда нима янгилик? Гапир!
— Мен ҳомиладорман!
— Исмийла нима? - деб сўрабди.
Қизлардан бири иккинчисига қараб:
— Исмингни этма, Зилола, - дебди
— Ҳоп, Ҳилола, - дебди.
— Мен ёғларга қарши кураш бошладим!
Дугонаси унга қараб туриб:
— Жуда кўпларини асир олишга ҳам улгурибсан.
— Дугонажон, эрим энди менга хиёнат қилмаяпти!
— Вой, ростанми? Анчадан берими?
— Ҳа, рост. Эртага қирқини ўтказамиз.
— Эрим менга энг зўр телевизордан олиб берди. Уйда янги фильмларни кўриб ўтирибман, - дебди.
Иккинчиси мақтаниб:
— Мени эрим эса iPhone7 олиб берди. Уйда ўтириб, камера орқали эрим билан гаплаша оляпман, - дебди.
Учинчиси эса:
— Эрим мени кинотеатрларга олиб боряпти. Суҳбатлашиб, сайр қилиб юрибмиз. Демак, мени кўчада олиб юришга уялмаяпти, - дермиш.
— Парижда.
— Париж қаерда? Қишлоғимиздан узоқми?
— Париж қишлоғимиздан тахминан 8 минг километр узоқда.
— Буни қара-я, шунака чекка жойларда-ям яхши чеварлар бор эканда-а?
— Ўзингга йигит топишинг учун кўчага ясанган ва хушчақчақ ҳолда чиқ! Чунки кўчада ўзига қарамаган ва ғамгин аёлларнинг барчаси турмушга чиқганлар бўлади!