Ҳақиқат-адолат ҳақида латифалар

— Дўстим, мени энг қўрқинчли суратим - бу паспортимдагиси бўлса керак?
— Йўқ, паспортингни "ксерокопия"сида унданам ҳунукроқ!
Афанди ҳокимнинг маҳкамасида ўтирган эди, бир ўғрини тутиб келишди. Ҳоким ўғрини таниб бақирди:
— Аблаҳ, қандай беномус ўғрисан? Шу билан маҳкамамга саккизинчи марта келишинг!
Буни эшитиб Афанди кулиб юборди. Ҳоким Афандига заҳрини сочди.
— Нега куласиз? Афанди жавоб берди:
— Маҳкамангизга бу ўғри саккиз марта келган бўлса нима қипти, ҳар куни келадиган ўғрилар ҳам бор-ку!
Ота ўғлига танбеҳ беряпти:
— Вой-бўй, қундалигингни «икки»лар босиб кетибди-ку!
— Да-да!
— Гапирма! Сендай пайтимда «уч» олсам ҳам уялардим. Сен бўлсанг...
— Да-да, дада деяпман!
— Хўш, нима демоқчисан ўзи?
— Ахир бу сизнинг ўқувчилик пайтингиздаги кундалигингиз-ку. Кеча эски китобларингиз орасидан топиб олувдим.
Бир йигит ўз хонадонида ўтирган эди. Эшик қўнғироғи жиринглабди. Эшикни очиб қараса, бир қиз турибди. Йигит:
— Келинг, хизмат? - деса, қиз:
— Кечирасиз, мен рўпарадаги уйданман. Сиз ҳар куни дурбинда мени кузатиб турган хонадонда яшовчи қизман. Айтинг-чи, кеча мен телефонимни наушникларини қаерга ташлаб кетдим? - дермиш.
Афандининг ёшликдан бирга ўсган дўсти бор эди. Йиллар ўтиб шу дўсти катта мансабга кўтарилди. Афанди уни амалдорлик лавозими билан табриклаш учун маҳкамага кириб борди. Дўсти Афанди билан кўришиш ўрнига:
— Сен кимсан, нима иш билан келдинг!— деб дўқ урди.
— Мени танимайсанми, ёшликда ёнғоқ ўйнаб ўсган дўстинг бўламан. Сени кўр бўлиб қолибди деб эшитиб, кўнгил сўрагани келдим,— деди Афанди.
Қизлар, чирой ўткинчидир! Шунинг учун тирноқ ва киприкларни ўстирманг, ақлни ўстириш билан шуғулланинг!
Сартарошхонада:
— Ҳали ўқувчи экансиз. Қандай қилиб сочимни оласиз? Бирор жойимни жароҳатлаб олманг тағин...!
— Қўрқманг! Қайчим кесмайди, умуман ўткир эмас.
Арзимаган кичик сабабларга ҳам қувониб юриш керак!
Фақат кичкина уй ва маош учун эмас...!
Бошлиқ хонасига кирган ишчига раҳбар дебди:
— Сизни аризангизни кўриб чиқдим. Маошингизни ошириб бера олмайман!
Ходим асабийлашиб:
— Оширмасангиз-оширманг! Фақат ўз вақтида ойлик беришни ўрганинг!
Аёлнинг эри яна ичиб келибди. Хотини доимидек жанжал кўтарибди.
— Нима, яна ичиб келдизми? Бирор марта мана шу ароқ ўлгурни ичмай келасизми? Нимага ичаверасиз шу ер юткурни?
— Нима қилай, ароқ суюқ, ичилади. Агар қаттиқ бўлганда, ғажирдим...