Жанжал ҳақида латифалар

Эридан қаттиқ ранжиган хотин:
— Ҳеч бўлмаса узр сўрасангиз бўларди...
— Хўп, узр. Кечирақол!
— Бошимга ураманми узрингизни?! Кимга керак кечирим сўрашингиз?!
Бир эркакнинг хотини эрини жаҳлини чиқараверибди. Охири эри уни калтаклашни бошлабди.
Шу пайт кўчадан ёши улуғ мўйсафид ўтиб кетаётиб, бу жанжални кўриб қолибди ва дебди:
— Ҳой, нега сен аёлингни бунчалик калтаклаяпсан? Агар хотинни тарбияламоқчи ёки жазоламоқчи бўлсанг, хотин устига хотин ол! Шунда кўрасан!
Эр мўйсафидни гапини эшитиб турса, хотини:
— Бу чолни гапларини умуман эшитманг адаси. Уринг, ураверинг! – деган экан.
Иккита кал одам бир-бири билан жанжаллашмоқда:
— Сени бошинг кал!
— Сен ҳам калсан!
— Сен мендан калроқсан!
— Қанақасига? Сени бошингда ҳам бир дона соч йўқ-ку!?
— Лекин сени бошинг меникидан каттароқ!!!
Афандининг хотини жангари чиқиб қолди. У арзимаган нарсага идиш-товоқларни синдирар, Афандининг юзига чанг солар, яна дод деб, қўшниларни йиғар эди. Афанди уйига келишга юраги бетламай, кечгача кўчада санқиб юрди, кеч бўлганда уйга келса, устидаги тўнини ечмай туриб, хотини жанжал бошлади:
— Онам туғмай ўлсин, сизга тегиб ҳеч ҳаловат кўрмадим! Одамларнинг эри ҳар кўчага чиққанда ҳеч бўлмаса мози кўтариб келади, сиз бўлсангиз сўппайиб кириб келасиз!
— Ҳмм... шуни айтинг, тақдир экан-да!
— Қаноатли хотинни топиб олиб қадрига етмайсиз. Мендан бошқа хотин бўлганда никоҳ кечаси сиз билан жанжал бошлар эди.
— Офарин,— деди Афанди. — Ўртамизда тинч ўтган кун ўша кун эди!
Эр хотинига дебди:
— Хотин, ишдан келганимда дўппим пешонамда турган бўлса, демак кайфиятим яхши. Истаган нарсангни сўрашинг мумкин. Агар дўппим бошимни тепасида бўлса, кайфиятим ёмон. Яхшиси менга яқинлашма!
Хотини эрига қараб туриб:
— Дадаси, уйга келганингизда мени қўлларим белимда бўлса, кайфиятим чатоқ. Сизни дўппингиз қаерда эканини фарқи йўқ менга, - деган экан.
Кеча эрим билан уришиб қолиб унга:
– Энг керакли нарсаларингизни олинг-да, уйдан йўқолинг! – деб бақирсам, эрим чемоданини очиб, ёнимга келиб мени чемоданни ичига сола бошлади. Қандай қилиб уни кечирмай бўлади...?!
Эр ва хотиннинг ажрашиб кетишига фақат эр сабабчи эмас! Унутманг, қарс икки қўлдан чиқади. Қайнона-чи, у ҳам айбдор!
Эр хотин жанжаллашиб қолишибди. Бир соат ўтгач, ахийри хотини эрига қараб:
— Дадаси билмайсизми эшак қанча умр кўриб, кейин ўлади, - деса
Эри:
— Нима мазанг қочяптими, - дермиш
Хотин эрдан аразлаб онасиникига кетиб қолди. Лекин кўп ўтмай қайтиб келиб эрига:
— Мени кечиринг, - деб ёлбора бошлади.
Эрнинг фиғони фалакка чиқди:
— Кетиб қолганингни кечиришим мумкин, аммо қайтиб келганингни у дунё, бу дунё кечирмайман!
Қизим, нега идиш товоқларинг синиб ётибди?
— Куёвингиз билан уришиб қолдик.
— Диваннинг оёқлари нега синиб ётибди?
— Кечқурун куёвингиз билан ярашиб олдик...