Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Ярим тунда телефон қўнғироғи жиринглабди:
— Алло, мабодо уйингиз ёнидан қўйлар подаси ўтиб кетмадими?
— Нима, сен орқада қолиб кетдингми?!
Ўғли:
— Ада, аёллар ҳар куни сочига нима балони сепишади?
Ота:
— Битга қарши дори, ўғлим!
Жиннилар жиннихона деворидан қочмоқчи бўлиб росса девордан сакрашни машқ қилишибди. Қочиш учун бир кунни режа қилишибди. Ўша кун келганда, тундан тонгача ёққан ёмғир деворни ағдариб юборибди.
Тонгда бир жинни ташқарига чиқибди ва ҳафа бўлиб қайтиб кириб шерикларига:
— Режамиз барбод бўлди. Қоча олмаймиз, девор ағдарилиб кетибди.
Дамас ҳайдовчиси лифтга чиқса ҳам одам тўлишини кутади.
Эшик тақиллабди:
— Кечирасиз, сизга янги чиққан оқ ва қора ранглардаги кўйлакларимизни таклиф қилмоқчиман. Сотиб олинг, зарар қилмайсиз.
— Йўқ, раҳмат, шарт эмас.
— Мана бу оқ кўйлакни қаранг, кийиб мазза қиласиз.
— Керак эмас дедим сизга!
— Аммо бир ўйлаб кўринг.
— Агар яна бир марта шу ҳақда гапирсангиз, зинадан улоқтириб юбораман.
— Бу кўйлакни киймабсиз, бу дунёга келмабсиз...
Уй эгаси кўйлакфурушни зинадан улоқтириб юборди. У бетон устига учиб тушиб, анча вақт ҳаракатсиз ётди. Кейин бир амаллаб ўрнидан турди ва юзларини артиб, яна зинадан кўтарилиб эшикни тақиллатди.
— Оқ кўйлак бўйича фикрингиз тушунарли. Энди қора кўйлак тўғрисида гаплашсак...
Бир барбисифат аёл гинеколог қабулига кирибди. Доктор уни кўрикдан ўтказиб бўлгач, сўрабди:
— Нимадан шикоятиз бор?
— Шу десангиз, тишим жуда ёмон оғрияпти.
— Ие, сизни гинекологик кўрикдан ўтказдим-ку? Нега тишим оғрияпти демадингиз?
— Тишимни илдизини қидиряпсиз деб ўйлабман-да!!!
— Адаси, манави пиёда жонидан тўйганми? Нега машинамни олдида югуриб кетяпти?
— Машинани пиёдалар йўлагидан эмас, машиналар юрадиган йўлдан ҳайдасанг яхши бўларди.
— Алло, бу Теххизматми?
— Ҳа!
— Айтинг-чи, Ноутбукимни телевизорга қандай уласам бўлади? Кино кўрмоқчи эдим...
— Сим билан уланг!
— Улаб бўлмаяпти-ку!?
— Телевизорингизни русуми қандай?
— Рекорд 312
— Унда экранни ўртасига скотч билан ёпиштириб қўйинг!
— Доктор, мени кўзим оғрияпти. Кўриб қўйинг
— Хўш, кўзингиздан кўриниб турибдики, ўпкангиз шамоллаган, ичакларда муаммо бор, ошқозонингиз ишламаяпти.
— Доктор, ахир бу кўзим протез! Бунисини кўринг!
Битта одам қўшнисини ҳовлисига кириб, товуқхонасидан тухум ўғирлабди.
Тухумни ушлаб туриб, ҳаёл сура кетибди:
"Шу тухумдан жўжа очириб, боқиб катта товуқ қиламан. Товуқни сотиб, ғоз оламан, ғозни ҳам боқиб, сотиб, қўй оламан. Қўйни семиртириб, сотиб, бузоқ оламан! Бузоқни катта буқа қилиб, уни ҳам сотиб, машина оламан!", деб ҳаёл суриб турса, қўшниси келиб қолибди.
Ўғрини кўриб:
— Тухумни жойига қўй! - деб бақирган экан, тухум қўлидан тушиб, синиб кетибди. Шунда ҳалиги ўғри одам:
— Машинамни тўлаб берасан! - деб бақира кетган экан.