Калтафаҳмлар ҳақида латифалар

Икки овчи ўрмондан чиқиб келаётишса, улардан биттаси тўсатдан йиқилиб тушибди. У нафас олмаётган, кўзлари эса бир нуқтага қараганча қотиб қолганмиш. Иккинчи овчи дарҳол “тез ёрдам”га қўнғироқ қилибди. Ҳаяжонланган овчи гўшакни тутганича қичқирибди:
— Дўстим ўлиб қолди! Нима қилай?
Нариги тарафда оператор жавоб берибди:
— Ўзингизни босинг! Сизга ёрдам берамиз! Аввал айтинг-чи, дўстингиз ростдан ҳам ўлиб бўлдими?
Бир неча сония жимликдан сўнг ов милтиғининг гумбурлаган овози эшитилибди. Сўнг овчи операторга:
— Ўлганлиги аниқ. Текширдим. Хўш, энди нима қилай?
Бир кишининг уйида сув жўмраги ишдан чиқиб, чилангар чақиртирибди. У одамнинг ёш ва гўзал қизи бор экан.
Ишлаб ўтирган чилангарнинг ёнига қиз келиб:
— Агар отам шароб берса, ичманг! Пул берса ҳам ола кўрманг! Фақат чекишга бир дона сигарет сўранг, - дебди жилмайиб, нозланиб.
Лақма уста ишларини тугатгач, қиз айтганидек, битта дона сигаретни чекибди-да, кетибди.
Хурсанд бўлган отаси эса қизига қараб:
— Баракалла доно қизим! Кейинги ҳафта бўёқчиларни чақираман, - дебди.
— Онаси, ўғлимизни боғчадан олиб келдим!
— Нималар деяпсиз? Кимни боласи бу? Бизни ўғлимиз мактабга чиққанига 2 йил бўлди-ку!
Самолётда қарға, шер ва бўри кетаётган экан.
Қарға шерни устидан кулиб, ҳақорат қилибди. Буни кўрган бўри ҳам шерни ҳақорат қилган экан, шер уни самолётдан улоқтириб юборибди-да дебди:
— Учишни билмасанг, нима қилардинг устимдан кулиб?!
Бир одам кўзгу дўконига кетаётса, дўсти чиқиб қолибди:
— Қаёққа кетяпсан?
— Янги кўзгу сотиб олишга.
— Нега, эскиси синиб қолдими?
— Йўқ, унисига қарасам, нуқул белимгача кўрсатяпти.
Бир чўпон қўй билан шахмат ўйнаб ўтирган экан.
Буни кўрган одамлар:
— Жуда ақилли қўй экан-ми?! – дейишса, чўпон:
— Нимаси ақилли!? 2:1 га ютқизяпти, - деган экан.
Америкаликлар ойга чиқишганини эшитган россияликлар, қуёшга чиқишга аҳд қилишибди.
— Ўртоқ бошлиқ, буни асло иложи йўқ! Ахир қуёш куйдириб юборади, - дейишибди космонавтлар.
— Буни йўли бор, сиз кечаси кетасизлар, - дермиш командир.
Институт ҳовлисида бир талаба имтиҳонга кеч қолаётган дўстини кутиб турибди. Бир пайт унга қўнғироқ қилиб дебди:
— Алло, ўртоқ қаердасан?
— Мана-мана, институт дарвозасидан кириб келяпман...
— Уйингдан флешкани олиш ёдингдан чиқмадими ишқилиб?!
— Вой дўстим, яхши-ям эслатдинг. Ҳозир оволаман.
Афанди бир куни ойна топиб олибди. Унда ўзини кўриб:
— Ия, бу сизникими мавлоно, кечирасиз, - дебди.
Бир маҳмадона йигит худойи вақтида ҳукумат сиёсати тўғрисидаги бўлмағур гаплари-ю, халқаро аҳвол ҳақидаги нодонларча сафсаталари билан ўтирганларнинг миясини қотириб юборибди. Шунда бир мўйсафид қария ундан сўрабди:
— Кечирасиз ўғлим. Бир саволим бор эди?
— Марҳамат, — дебди йигит.
— Қўй ҳам, сигир ҳам бир хил ем-хашак ейди-ку, нега уларнинг ахлати ҳар хил?
Йигит ўйланиб қолиб:
— ....Билмадим,— дебди.
— Б...қни ҳам фарқига бормайсиз-у, сиёсатга аралашиб нима қиласиз, бўтам..?!, — дебди чол.