Милиция ҳақида латифалар

Бир қари чол балиқ овлаб ўтирган экан, милиция келиб дебди:
— Отахон бу ерда балиқ тутиш мумкин эмас!
— Мен балиқ тутмаяпман, чувалчанг чўмилтиряпман, - дебди чол.
— Ахир чувалчангни таъқиқланган жойда қип яланғоч чўмилтиряпсиз.
Бир маст киши милицияга телефон қилиб:
— Манави ерда 300 та одам ўлиб ётибди, - дебди.
Милиция:
— Тез манзилни айтинг! – деса, маст киши:
— Шаҳар қабристонида, - дермиш.
Ички ишлар бўлимига келган эркак милиция ходимига мурожат қилди:
— Тунда бизнинг уйга ўғриликка кирган жиноятчи билан гаплашсам бўладими?
— Нимани гаплашасиз?
— Хотинимга билдирмай тунда қандай қилиб уйимизга кирганини сўраб олмоқчиман.
— Айтишларича, АҚШда фуқароларнинг паспорти бўлмас экан.
— Унда прописка қаерга қўйиларкан?
— У ерда прописка деган нарса йўқ!
— Ғалати. Унда милиция тўхтатса нимани сўрайди?
— Милиция тўхтатиб ҳужжат сўрашга ҳаққи йўқ...
— Ола, Жуманазар!
— Кўчада кетаётганингда қизил, кичкина одамча турганини кўрсанг нима қилган бўлардинг?
— Қизил одамча??? Милицияга телефон қилган бўлардим.
— Тентак, қанақа милиция!? Тўхтаб, машиналарга йўл беришинг керак.
Иккита участка нозири айланиб юришса, дарахтда бир одам осилиб турган экан. Нозирлардан бири иккинчисига:
— Нима қиламиз бошимизга ортиқча ташвиш келтириб. Шу мурдани нариги туманга олиб бориб осиб келайлик, - дебди.
Иккала нозир мурдадан қутулиб, йўлларида кетаверибди.
Нариги туманни нозирлари айланиб юриб, кўзи дарахтда осилиб турган одамга тушиб:
— Анавини қаранглар, яна шу ерга осиб кетишибди...- дермиш.
Паркда йигит билан қиз қучоқлашиб ўтирибди.
Қиз:
— Менга шундай ишонарли чин сўзингизни айтинг юрагим ҳайқириб кетсин,
Йигит
— Орқамизда даданг билан иккта милиса турибди!
Бир маст одам милицияга қўнқирок қилиб:
— Алло, милиция. Бу ерда 1000 киши ўлиб ётибди.
Милиция:
— Алло, алло, сиз ҳозир қаердасиз?
— Қабристонда.
Дудуқ одам милицияга қўнғироқ қилибди:
— М-м-милициями?
— Ҳа!
— Б-б-бу ерда м-м-мурда ётибди.
— Манзилни айтинг!
— Қ-қ-қ...
Телефон суҳбати узилиб қолибди. Бир сониядан сўнг яна телефон жиринглаб:
— Алло, тезроқ манзилни айтинг!
— Қ-қ-қ...
Яна телефон узилади... Такрор жиринглайди.
— Алло?!
— Қ-қ-қ...
— Бўлди, Мурда Қора-қамишда экан. Ўзимиз топиб олдик!!!
Милицияга бир маст киши қўнғироқ қилибди:
— Алло, бу милициями? Менинг мотоциклимни рулини, бензин бакини, фарасини ўғирлаб кетишибди.
— Ҳозир етиб борамиз.
Бироздан сўнг яна қўнғироқ қилиб:
— Ҳаммаси жойида экан. Мен мотоциклимда тескари ўтириб олибман.