Оила ҳақида латифалар
— Азизим сўз беринг! Менга хиёнат қилган бўлсангиз ҳам, ҳеч қачон бу ҳақда менга айтмайсиз!
— Хўп хотинжон, айтмайман!
Хотин жиғибийрон бўлиб:
— Хиёнат қилдингизми ҳали???
— Тушунаман, тушунаман. Ман онамникига эмас, болта обкелишга кетяпман.
Ойиси:
— Ўғлим нима бўлди, нега йиғлаяпсан?
— Дадам болға билан қўлини уриб олди.
— Шунга ҳам йиғлайдими, ахир бунга йиғлаш эмас, кулиш керак-ку.
— Мен ҳам кулган эдим-да.
— Агар ўлиб қолсам, нима қиласиз? — дебди.
— Ўлмай қолсанг нима қиламан хотин? — дермиш эри йиғламсираб.
— Биласизми, дунёда энг кечикадиган поезд қайси?
— Билмадим болам?!
— Сиз 3 йилдан бери менга олиб бермоқчи бўлган поезд!
— Ҳеч вақо!
— Ҳудди кечагидек-ми?
— Ҳа, кеча икки кунлигини пишириб қўйгандим.
— Мен хотинимни карате секциясига бердим.
— Ҳўш қалай?
— Яхши! Шуғулланяпти...
— Сен-чи?
— Мен ҳам... Овқат тайёрлашни, кирларни ювишни, уй тозалашни ўрганиб олдим...
— Хотин, уйғон сенда гапим бор.
Хотин:
— Эээй ухласангизчи...
Эр:
— Турсангчи!
Хотин:
— Йўқ, мени уйқум келяпти.
Собиржон ҳафа, ошхонага ўтиб, музлатгичдан винони олиб очаётганди, пробка отилиб чиқиб Собиржоннинг пешонасига тегди ва ҳушидан кетди.
Шунда 5 ёшли ўғилчаси онасини олдига келиб деди:
— Ойи, бекорга ламатса қилдиз-де, дадам ўзини отиб қўйди дермиш.
— Жоним, энди биз эр ва хотинмиз тўғрими?
Куёв:
— Ҳа
Келин:
— Келинг, унда бошизга чиқиб олақолай?