Пул-бойлик ҳақида латифалар

Ўғил:
— Дада, онанинг кўз-ёши билан, хотиннинг кўз-ёши ўртасида қандай фарқ бор?
— Ўғлим, жуда катта фарқ бор! Онанинг кўз-ёши юракка таъсир қилади, хотиннинг кўз-ёши чўнтакка!
Ҳар бир хонадондан солиқларни йиғиб юрган инспектор навбатдаги эшик қўнғироғини босибди.
Ичкаридан бўйнига 1см диаметрлик олтин "трос" тақиб чиққан етти-саккиз ёшли бола чиқиб:
— Сизга ким керак, - дебди оғзидаги сигаретни чуқур тортиб.
— Уйда катталар борми?
— Ўзингиз нима деб ўйлайсиз, - дермиш сигаретни яна бир мартта тортиб.
Икки чукча кетаётса, бири иккинчисига:
— Қара, мен 10 доллар топиб олдим!
— Маладес, ие нимага ташлаб юбординг?
— Қалбаки экан.
— Қаердан билдинг?
— 10 да иккита ноль борлигини кўрганмисан?
— Акмалжон, даданг ким бўлиб ишлайди?
— Мени дадам сеҳргар.
— Қанақасига?
— Ойлик маошлари 1 миллион бўлса ҳам ҳар ой 5 миллионлик ҳаражат қиладилар. Қолган пулни қаердан оладилар билмайман...
ДАН ходими автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчига:
— Юкхонани очинг! Текшириб қўяй, - дебди.
Ҳайдовчи:
— Командир, келинг юкхонани очмайлик. Юз минг бераман, - деса, — Нималар деяпсиз?! Очинг текширишим керак!, - дебди ДАН ходими.
Ҳайдовчи яна икки юз минг беришини айтибди.
— Майнавозчилик қилмай, очинг!
— Уч юз бераман!
— Йўқ!
— Мени охирги гапим, бир миллион бераман!
— Мениям охирги сўзим, юкхонани очасиз!
— Мана марҳамат!
ДАН ходими қараса, юкхона бўм-бўш эмиш.
— Нимага бошимни қотириб, шунча пул таклиф қилдиз?, - деса,
— Сиз билан бир "Поле Чудес" ўйнагим келди-да, - дермиш ҳайдовчи.
Дўстлар суҳбатидан:
— Ойлик маошинг яхшими?
— Чидаса бўлади. Дастурхонимиздан икра аримайди.
— О, зўр-ку! Икрани қизилиданми ёки қорасиданми?
— Бақлажонли! Хотиним пиширган!!!
Ойлик маош бу - пора олишни билмайдиганлар учун берилган жазодир!
Ҳар йили мактабга линолеум учун пул бераверишдан чарчаган ота-оналар, бу йили синф хоналарига асфальт ётқизишга келишиб олишди.
Устоз ўқувчиларга: Эртага ҳаммангиз 5000 дан ремонтга олиб келинглар!
Шунда бир ўқувчи:
— Устоз мени дадам билан ойим Россияда-ку!? - деса, устоз:
— Унда 50 доллар олиб келавер, - дермиш.
Талабалар шеъри:
Орзиқиб кутаман ҳар куни сени,
Узоқдан кўрганда кўзларимда нам.
Ҳеч кимга бермайман ҳеч кимга сени,
Мени қадрдоним - стипендиям!!!