Пул-бойлик ҳақида латифалар
Бугун ўтириб, Малибу автомобили, икки қаватли далаҳовли ва тилла билакузукларни расмини чизмоқчимиз...
— Яхши қиз, танишамизми?
Қиз:
— Мени йигитим бор.
Йигит:
— Мени 2 этажли уйим, каптивам бор.
Бирдан қиз йиғлаб юборди.
Йигит:
— Ҳа, нима бўлди?
Қиз:
— Мени йигитим ташлаб кетган...
— Хотиним туфайли.
— Қанақасига?
— Қанча пул топганимда хотиним пул йўқлигидан нолишни тўхтатишини билмоқчи эдим...
— Салом, мени исмим Тешавой! Мен кеча дипломат топиб олгандим. Ичида 50 минг Евро ва паспорт бор экан. Менимча дипломат эгасини паспорти шекилли, исми Болтавой экан, шу биродаримизга яхшилик қилмоқчиман.
— Ростанам, пулларини қайтариб бермоқчимисиз?
— Йўқ, шу одамни номига бир қўшиқ қўйиб беришингизни сўрайман.
— Ие, қанақа қўшиқ?
— "КАЙФУЕМ" деган қўшиқни қўйиб берсангизлар дегандим!
Ҳуқуқшунос:
— Дўстим, сиз ҳамиша қонунларга таяниб иш қиласизми?
Йигит:
— Албатта! Масалан, мен Аҳмадбойга пул берганлар рўйхатида йўқман.
— “Форбс” журналида исм-шарифинг борми?
— Йўқ ...
— Ҳозироқ тургин-да, ишингга жўна!
— Ие, ҳа афанди тинчликми?! Бурнизга сақични нега ёпиштириб олибсиз, - деса, афанди пинагини бузмай:
— Эй тақсир, мен бир камбағал одам бўлсам... Камбағал одамни эса бойлиги кўзини ёнида туриши керак, - деган экан.
— Сен шаҳарни мендан яхшироқ биласан. Темурийлар музейи қаерда?
Дўсти кўп ўйланиб ўтирмай:
— Албатта биламан. 1000 сўмлик пулни орқа тарафида турибди-ку, - дермиш.
— Ойижон, мени ўғирлаб кетишватти! - деса, онаси:
— Вой қизим, қанақа машинада? - сўрабди.
— Малибу, - деса:
— Бахтли бўл қизим! - дермиш онаси.
— Оғайни бу қизга нега уйландинг? Бунчалик хунук қиз бўлмаса, кўзиям ғилай, юриши ҳам нето, унинг устига дудуқ ҳам экан, - деб шивирлаб паст овозда гапирса...
— Шивирламай қаттиқроқ гапиравер, барибир эшитмайди, - дермиш