Қора-юмор

Бир одам Афандидан:
— Афандим, эрталабдан бери бошим қаттиқ оғрияпти. Нима қилсам экан? - деб сўраса, Афанди жавоб берибди:
— Ўтган куни тишим қаттиқ оғриганда суғуриб ташлагандим. Фойдаси бўлди лекин, - дермиш...

Telegram
3 oy avval

Бир бола адаси билан йўлда кетаётса, узоқдан қизлар кўринибди.
Адаси:
— Ўғлим, қизларни кўрдингми? Уларни ёнида мени “ака” деб чақиргин, - дебди.
Болакай:
— Ҳавотир олманг ада. Ойимни ҳам кўчада “опа” деб чақиришга ўрганиб қолганман, - дермиш.

Telegram
1 oy avval

Гўзаллик салонидан чиқган қизга бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, сочингизга нечи пул бердингиз?
— Сўраб нима қиласиз? Барибир пулингиз етмайди!
— Ҳа энди, макияжга пул етмадими дейман-да…

Telegram
3 hafta avval

— Дада, ойим айтдилар-ки ароқ қиммат бўлиб кетибди. Энди камроқ ичадиган бўларкансиз.
— Ойинг сал янглишибди ўғлим. Энди сен камроқ ейдиган бўлдинг.

Telegram
1 oy avval

Йигит қизни ёнига келиб дебди:
— Яхши қиз кимсиз, қаерликсиз?
— Гўзал париман! Ойдан тушдим…
— Унда юзингиз билан тушибсиз-а!?

Telegram
3 hafta avval

Қари аёл Америкага борибди. Бир куни автобусга чиқса, ёш йигит жой берибди. Қари аёл ёшлигида немис тилини ўрганган экан. Thank you дейиш ўрнига, Danke деб юборибди.
Донкей немисчада раҳмат дегани. Инглизчада эса эшак дегани.

Telegram
6 oy avval

“Миллион”ни концертидан чиқган йигитдан сўрашибди:
— Концерт қалай бўлди?
У йигит:
— Браво, - деган экан.

Telegram
1 oy avval

Иккита олифта йигит шаҳар ташқарисидаги кўримсиз бир меҳмонхонага киришибди. Йигитлардан бири меҳмонхона хизматчисига:
— Бу молхонада бир кеча тунаш нечи пул? – дебди ҳақоратомус.
Меҳмонхона хизматчиси:
— Битта мол учун 50 минг, иккита молга 100 минг бўлади, - деган экан.

Telegram
6 kun avval

Ўқишдан уйга қайтган қиз жиғибийрон бўлаётганмиш:
— Нега “ўзимга қарамай” ўқишга борган кунларим ёнимдан келишган йигитлар чиқиб қолаверади?!
Онаси:
— Қўйсанг-чи! Тошкентда чиройли йигитлар бунчалик кўп эмасдир...!

Telegram
3 hafta avval

Таксига ўтирган аёл ҳайдовчининг қоидабузарликлари, машинани қалтис ҳайдашини кўриб, танбеҳ берибди:
— Илтимос, эҳтиёткорроқ бўлиб ҳайдасангиз. Мени 4 та болам бор. Соғлиғим ўзимга керак!
Ҳайдовчи аёлга ўгирилиб қараб:
— 4 та болам бор деяпсиз-у, соғлиғингиз ва эҳтиёткорлик ҳақидаги чўпчакни қаердан олдингиз?!

Telegram
1 oy avval