Спорт ҳақида латифалар

Иккита спорт шинавандаси суҳбатлашмоқда:
— Мак Грегор Хабибни тепганини кўрдингми?
— Ҳа. У Хабибни тепиб, пастга тушириб юбормоқчи эди.
— Нега тушириб юборади? Ахир жанг тепада бўлаётган эди-ку!?
— Пастда Мак Грегорни мухлислари Хабибни кутиб туришган эди-да…
— Нега сизлар машқ қилмаяпсизлар?
Боксчиларимиз жавоб беришибди:
— Бизлар рингга чиқганда машқ қиламиз...
Ўзбекистон - Сурия ўйинидан сўнг championat.asia сайтидан энг қизиқарли изоҳлар тўплами:

1. “Чўпон” ўзгарди! Лекин қўйлар ўша-ўша!
2. Куперни кимдир алдаб, “Шу ўйинчилар - энг зўрлари! дейишган шекилли!?
3. Янги автобус, янги форма, янги мураббий ва эски ўйин!
4. Купер таржимонидан “Энг тез қайси транспортда Ўзбекистондан чиқиб кетсам бўлади?” деб сўради...
5. Аргентиналик мутахассис қўл остида футболчиларимиз ўзгариб кетган бўлса, танимай қолсак-а, деб ҳавотирланаётган эдик. Йўқ, ҳайрият ҳаммаси ўша-ўша, ўзимизникилар. Дарров танидик!
6. Матбуот анжумани: Купер таржимонидан яна бир бор сўради “Ким менга тез бориб, биринчи рейсга чипта олиб келиб бера оларкин?!”
7. Эй биродарлар, ахир Купер айтди-ку, “Эртага мўжиза кутманглар” деб! Футболчиларимизга фарқи йўқ, уларга ким мураббийлик қилишини...
8. Футболчиларимиз Куперни кўришди. “Бир кичкина, оқсоч бобойча экан” дейишди.
Ўзбекистонда жуда-ям зўр футбол жамоасини тузиш учун, ўзимизнинг энг яхши уйинчиларимиздан 3 тасини оламиз. Уччаласини ҳам заҳирага ўтказиб қўйиб, бразилиялик 11та футболчини сотиб олиб, юртимиз номидан майдонга туширамиз.
Бир куни Месси билан Рональдо гаплашиб қолишибди.
Месси:
— Мени бир нечта кубокларим бор, - дебди.
Рональдо эса:
— Менда эса, Ўзбекистондаги “Уммон” гуруҳини дастхати бор, - деган экан.
2 та футбол ишқибози суҳбатлашмоқда:
— Биласанми, мени кучугим командам ютқазиб қўйса, салто отади.
— Йўғ-е?! Қайси томонга?
— Бу, қайси оёқда тепишимга боғлиқ...
Адаси ўғлига дебди:
— Бўш вақтингни доим компьютер олдида ўтказасан. Сени ёшингда мен ҳовлида футбол ўйнар эдим.
— Дада, сизни ҳовлингиз машиналар билан банд бўлмаган-да!
Мураббийидан жаҳон биринчилигида қатнашиш хабарини олган ёш гимнастикачи қиз вокзалга келибди. Поезд келгунича ҳали 30 дақиқа вақт борлигидан унумли фойдаланишга қарор қилган қиз кутиш майдончасида машқларни такрорлай бошлабди. Кўп ўтмай, бир қари онахон қизнинг олдига аста келиб:
— Онанг айлансин жон қизим, жуда-ям қийналиб кетдинг. Юрақол, хожатхона қаердалигини кўрсатаман..., – дермиш.
Иккита футбол ишқибозлари суҳбат қурмоқда:
— Бу ўйинчи ҳақида фикрингиз қанақа?
— Бу ўйинчи менга Алишер Узоқовни эслатмоқда!
— Ахир у футболчи эмас-ку?
— Шунинг учун ҳам уни эслатади-да...
Футбол ҳаками кечаси хотинини эркалаётса.
Хотини:
— Чарчадим ухлайман, - деса
Ҳакам шартта сариқ карточка кўрсатибди.
Хотини:
— Нимага?
— Симуляция учун, - дебди.
Бир бирига тескари қараб ётишибди. Орадан ярим соат ўтгач, хотини эрига қизил карточка кўрсатиб турармиш.
Эри:
— Нимага?
— Қўл билан ўйнаганиз учун.