Спорт ҳақида латифалар
— Ада нима кўряпсиз?
— Енгил атлетика бўйича югуриш мусобақасини ўғлим. Ҳозир ҳаммаси югуради, биттаси ғолиб бўлади. Ана шу битта спортчига совринни беришади.
— Ундай бўлса қолганлари нега югуришяпти ада???
— Мен хотинимни карате секциясига бердим.
— Ҳўш қалай?
— Яхши! Шуғулланяпти...
— Сен-чи?
— Мен ҳам... Овқат тайёрлашни, кирларни ювишни, уй тозалашни ўрганиб олдим...
— Нега сиз бошқа иш қилмайсиз ёки истеъфога чиқмайсиз? Яхши ўйнай олмаяпсиз-ку.
Футболчи:
— Ие, унда оиламни ким боқади?! Майдонда сал-пал югуриб, катта маош оляпман..., - дермиш.
— Абдураим тоға, футбол терма жамоамиз ҳақида нималар дея оласиз?
— Сўкиниб гапирсам бўлаверадими?
— Йўғ-а, ахир бизни миллионлаб одамлар тамоша қилишади-ю!
— Унақада, ҳеч нарса деёлмайман.
— Қаёққа кетяпсиз?
— Футболга, - дебди эри.
— Ўғлимизни ҳам ўзингиз билан олиб кетинг!
— Нега?
— Ана қаранг, барибир бу ерда, бекорга бақириб ўтирибди...!
— Нега унақа қилвоccан? - деcа
— Ўзингиз айтдизку cудья ўзимиздан, қўрқмай ўйнайвеp, - деpмиш футболист.
— Адам сиз билан учрашиб, яқиндан танишмоқчилар.
— Нега? Ахир кеча қўлида болта ушлаб, мени роса қувладилар-ку?
— Адам югуриш бўйича спорт устаси. Сизга ета олмабдилар. Шунга сизни ёқтириб, учрашиб кўрмоқчилар-да.
— Ҳой йигит, гимнастикачимисан?
— Ҳа, қаердан билдингиз?
— Чунки бир оёғинг бу ерда, иккинчиси бир метр нарида турибди.
— Ўйин натижасини радиодан эшитдим, истасангиз айтишим мумкин.
— Жим ўтир! Ўзим кўрмоқчиман...
— Кўрсангиз кўраверинг, менга нима, барибир гол уришмайди.
Шундан 10% боксчилар "фойдали" деб жавоб қайтаришибди. Қолганлари гапга тушунишмабди.