Судья:
— Ўртоқ Турсунов, қўлимдаги шикоятда айтилишича, сиз қўшнингизни эшак билан тенглаштирган эмишсиз.
Турсунов:
— Ўртоқ судья, улардан қайси бири шикоят қилди?
Бир одам докторга келиб, шикоят қилибди:
— Биласизми, мен эшакдек ишлайман, итдек чарчайман, лекин мушукчалик ҳам овқат емайман. Нима қилай, айтинг...!
— Мен ҳайвонлар доктори эмасман, одамларни даъволайман! Сиз ветеринарга борганингиз маъқул!
Бир америкалик ва афанди дўсти билан самолётга чиқиб, учишаётганида америкалик Iphone 7 ни деразадан отиб юборибди. Афанди:
— Нега ташлаб юбординг? - деса, америкалик:
— Бизларда бунақа телефонлар мингта, - дебди.
Шу пайт афанди ёнидаги шеригини деразадан ташлаб юборибди.
— Бу нима қилганинг? - дебди америкалик.
— Бу таксичи! Бизда бунақалардан мингта, - дермиш.
Уруш даврида бизни ўрмонга олиб бориб ташлашди.
Биринчи куни биз немисларни қувдик. Иккинчи куни немислар бизни қувди. Учинчи куни ўрмон эгаси ҳаммамизни қувиб юборди.
Бир аёл қўшнисиникига элакка чиқибди. Қўшниси ҳомиладор экан. Аёл қўшнисига дебди:
— Вой қўшни, бир дугонам ҳомиладорлигида "Тоҳир ва Зуҳра" китобига бошқоронғи бўлган экан эгизак туғибди. Яна-чи, аммамни келини "Уч оғайни ботирлар" китобини ўқиб, уч эгизак туғибди, - деса қўшнисининг ранги оқариб кетаётган эмиш.
— Вой, сизга нима бўляпти, - деса, ҳомиладор қўшниси:
— Мен "Алибобо ва қирқ қароқчи" китобини ўқиётган эдим..., - дермиш.
Талабалар шиори:
3 баҳо оладиганлар: 3 қўй лекин мани тинч қўй!
4 баҳо оладиганлар: Етса билим, етмаса пулим!
5 баҳо оладиганлар: Ҳаражатсиз ҳаракат 0 га тенг!
Хотин эрига деди:
— Азизим сўз беринг! Менга хиёнат қилган бўлсангиз ҳам, ҳеч қачон бу ҳақда менга айтмайсиз!
— Хўп хотинжон, айтмайман!
Хотин жиғибийрон бўлиб:
— Хиёнат қилдингизми ҳали???
Генерал тимсоҳ этик кийишни истаб қолибди. Қўмондон илтимоси, унинг буйруғидан ҳам қатъий эканлигини билган штаб бошлиғи махсус роталардан бирини Нил дарёсининг соҳилига десант сифатида ташлашни буюрибди.
Кун, ҳафта, ой ўтибди-ки, ротадан хабар йўқ.
Ниҳоят, генералнинг ўзи дарёнинг десант ташланган жойидан қалқиб чиқибди. Қараса соҳил тимсоҳ ўлигига тўлиб-тошган. Шу фурсатда сув юзасида навбатдаги тимсоҳнинг боши кўринибди. Десантчилардан бири қўлидаги дубулғаси билан тимсоҳнинг бошига қаттиқ зарб бериб, танасини қирғоққа олиб чиқибди.
— Ўртоқ капитан! - қичқирибди гуруҳ командири, - Буниси ҳам этиксиз!
— Ҳой, нодонлар, неча маротаба айтиш керак сизларга, секинроқ уринглар, деб!? Бунақа зарбадан оёғидаги этиги учиб чиқиб кетяпти-ку!
Бир одам қўлида бир халта кир ювиш кукунига қараб, сўкиниб кетаётса, қўшниси ҳайрон бўлиб:
— Ҳа, қўшни нима бўлди? - дебди.
Сўкиниб кетаётган одам:
— Эй, кўрмайсизми қўшни, мана бу порошокка "100 гр бесплатно" деб ёзиб қўйишибди. Сотиб олиб уйда очиб қарасам, ичида фақат порошок холос! Дўконга қайтараман!
Ота-бола пашшалар ахлат еб ўтиришса, боласи отасига қараб:
— Ота, нимага доим биз ахлат еймиз? - деса, отаси:
— Ўғлим, овқат устида ахлатни гапирма! - дермиш.
Latifa.uz лойиҳаси ҳақида
Latifa.uz - ҳар куни янги ва сара ичакузди латифалар, ҳангомаларни тақдим қиламиз. Турли мавзуларда энг зўр латифалар: эр-хотин, севишганлар, дўстлар, ишхона, бозор, ҳайдовчилар, ўқитувчилар, шифокорлар, 8 март, янги йил, футбол, афанди ва яна кўплаб мавзуларда латифалар биринчи бўлиб бизнинг сайтимизда чиқади. Вақтингиз мароқли ўтади, дўстлар давраси, чойхона ва гапларда бизнинг латифаларни айтиб даврани бемалол қиздира оласиз. Долзарб мавзуларда кулгули расмлар, юморга бой диалоглар ҳам сизни мутлақо бефарқ қолдирмайди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган латифаларнинг аксарияти айнан Latifa.uz сайтининг канал ва саҳифаларидан олинади. Телеграм, Инстаграм, Фейсбук, Твиттерда бизнинг латифалар орқали одамлар бир-бирига ҳуш кайфият улашадилар. Шу билан бирга сайтимиз одамларни кайфиятини кўтарган ҳолда ёшларнинг саводхонлик даражасини ошириш, сифатли матнлар билан уларни кўпроқ мутоалаа қилишга қизиқтириш. Биз интернетда секс, порно, зўравонлик ҳамда 18+ матнларни тарқалишига мутлақ қаршимиз. Белдан пастга тушмаган самимий юмор билан одамларнинг ҳордиғини мазмунли ўтишига ҳисса қўшиш учун астойдил ҳаракатдамиз, ёшлар орасида эротика ва порнография тарқалишини олдини олишни тўлиқ қўллаб қувватлаймиз.
Агарда бирон-бир латифа бўйича эътирозлар бўлса, бизга ҳабар берсангиз сайтдан ўчириб ташлаймиз.