Адвокатга мурожат қилган аёл:
— Айтинг-чи, агар эрим билан ажрашсам, қонун бўйича менга бойликнинг ярми қоладими?
— Ҳа. Тенг ярми! Ўзи нима учун ажрашмоқчи бўляпсиз? – дебди адвокат.
— Йўқ... Мен ҳали-ям бадавлат эркакни қидириб юрибман, - деган экан аёл.
Хотин эрига дебди:
— Шу ўлгур сигаретни чекмасангиз, ҳозир Малибуда юрган бўлар эдингиз...
Эр хотинига қараб туриб жавоб берибди:
— Сен чекасанми?
— Йўқ, - дебди хотини.
— Унда Малибу қани? – дермиш.
Иккита қиз бодринг сотиб олаётиб гаплашиб қолишибди.
— Ейишга ҳам оламизми?
Шунда сотувчи ҳайрон бўлиб:
— Қизим, бодрингни емасдан яна нима қиласизлар? – деса, қизлар:
— Э, амаки қизиғмисиз!? Биз ҳар доим бодрингдан юзимизга ниқоб тайёрлаймиз, - дейишган экан.
Бир йигит йўлда кетаётиб чиройли қизга қарабди.
Ёнидаги ўртоғи унга:
— Қарама! Бу қизга кеча мен қараган эдим, - дермиш.
Гўзаллик салонидан чиқган қизга бир йигит “гап отибди”:
— Яхши қиз, сочингизга нечи пул бердингиз?
— Сўраб нима қиласиз? Барибир пулингиз етмайди!
— Ҳа энди, макияжга пул етмадими дейман-да…
Йигит қизни ёнига келиб дебди:
— Яхши қиз кимсиз, қаерликсиз?
— Гўзал париман! Ойдан тушдим…
— Унда юзингиз билан тушибсиз-а!?
— Бегим бўлақолинг, ҳалиям тиқмадингизми? Шуни ҳам эплай олмайсиз-а!?
— Ҳозир, жим тур! Мана бўлай деб қолдим…
— Э, беринг бу ёққа шланкани! Ҳамма ёқ сув бўлиб кетди-ку!
Бир аёл бозордан тўти сотиб олиб, уйга келгач қафасдаги тўтига қараб:
— Хўш, ранг-баранг маҳлуқ! – деса, тўти унга:
— Сен ўзингни юзингга суртиб олган рангларинг меникидан кам эмас! – деган экан.
Агар бирор аёл кимсасиз оролга тушиб қолса-ю ёнида сумкаси ҳам бўлса, ишонаверинг у яшаб кета олади!
Аёл киши учун 40 ёш - жуда бошқача ёш-да...
Бир дугонанг бувижон бўлса, яна бошқаси декретга чиққан бўлади...