Адабиёт дарсида ўқитувчи:
— Тилшунослар ахтариб, "ZIZI" сақичининг номи француз тилидан таржима қилинганда, "боланинг булбулча"си, - деган маънони бераркан, - деса.
Қитмирроқ ўқувчилардан бири:
— Рекламадаги бола нега ""ZIZI" менда борку, ZIZI сенда борку", - деб айтишига энди ақлим етди, - дермиш.
Болалигимда:
"Ура-а-а, яқинда янги йил байрами бўлади!!!"
Ҳозир:
"Уф-ф-ф яна янги йил байрами...!"
Оқшом эртагини бу сафар ўғлига отаси ўқиб бермоқда:
— Малика жуда-ям гўзал экан... У шунчалар чиройли эди-ки, шаҳзода бутун оқшом ундан кўзларини уза олмабди.
— Ада, нега шаҳзода маликани кўзларини узиб олмоқчи бўлган???
Она қизидан сўрабди:
— Қизим, кечқурун хонангдан гумбурлаган товуш келди. Нима эди у?
— Кийимларим полга тушиб кетди.
— Кийимларинг шундай овоз чиқардими?
— Мен уни ичида эдим-да!
Тарих дарсида ўқитувчи бир ўқувчига савол берди:
— Франция - Пруссия уруши ҳақида нима биласан?
Ўқувчи ўрнидан турди, лекин ундан садо чиқмади.
— Нега гапирмаяпсан?
— Дадам уруш-жанжалга аралашма деганлар.
— Ойи, менга кимни мияси қўйилган?
— Адангни мияси, болам!
— Нега сизники эмас?
— Менда мия бўлганида, адангга турмушга чиқармидим?!
География дарсида ўқитувчи Анвардан сўрабди:
— Тур Анвар! Ерни шакли қанақа?
Анвар:
— Учбурчак, устоз.
— Ўтир икки!!!
— Майли устоз, ер думалоқ! Ҳали кўрамиз...!
Бир боланинг отаси уйни деворларини бўяётган экан. Онаси болага:
— Ўғлим кўриб, ўрган! Катта бўлганингда шу ишларни сен қиласан, - дебди.
Бола жавоб қайтарибди:
— Катта бўлгунимча дадам деворни бўяб бўлмайдиларми? - дермиш.
— Бобо, сиз ҳам ёш бола бўганмисиз?
— Ҳа.
— Болалар сизни соқолингизи кўриб, роса кулишгандир-а?!
Устози ўқувчиларидан сўрабди:
— Ким мактабдан кейин институтга киришни хоҳлайди?
Ҳамма болалар қўлини кўтарибди. Фақат битта ўқувчи кўтармас эмиш.
Устози ундан:
— Нега сен кўтармаяпсан? – деб сўраса, ўқувчи:
— Ойим мактабдан кейин тўғри уйга келгин деб тайинлаганлар, - деган экан.