Болалар haqida latifalar

Бир бой кексайиб қолганига қарамай, Афандининг қизига ишқибоз бўлиб қолди:
— Жонгинам, сизни севиб қолдим, сувга десангиз — сувга, ўтга десангиз — ўтга сиз учун киришга тайёрман,— деди у.
— Ерга киринг, десам-чи? — деди қиз.
157
Аёли эрига қараб:
— Шу суратдаги болакайни кўряпсизми?
— Ҳа, нима эди?
— Кечқурун шу болани боғчадан олиб келасиз...
22
— Кеча қизалоғим билан мушукчани расмини чизгандик, бугун ҳовлимизга қаердандир мушук боласи кириб олибди.
Бугун ўтириб, Малибу автомобили, икки қаватли далаҳовли ва тилла билакузукларни расмини чизмоқчимиз...
77
Ўғли отасини кўкарган кўзига қараб:
— Ада, кўзингизга нима бўлди? - деса, отаси ғазабланиб:
— Агар мени машинамда дугоналарингни лаб бўёғи яна тушиб қолгудек бўлса, иккинчи кўзим ҳам шу аҳволга тушади!
100
Афандидан ўқитувчиси сўрабди:
— "Ўғирлади" сўзи ўтган замонда қандай бўлади?
— "Ўғирлаган эди" бўлади.
— Келаси замонда-чи, қандай бўлади?
— "Қамоқда" бўлади, устоз!
32
Хотин эрига:
— Ҳой дадаси, ўғлингизга айтинг, интернетни йиғиштирсин! Дарсини қилсин!
— Онаси, ўзинг айт! Ўғлинг мени "чёрный"га киритиб қўйган.
119
2060-йилда шогирд устозидан сўради:
— Устоз 50йил олдин қизлар нима кийишган?
Устоз жавоб қилди:
— 50йил олдин қизлар калта бўлса ҳам юбка кийишган.
155
— Ойи, кўчага чиқиб ўйнасам, майлими?
— Шу кир қулоқларинг биланми?
— Йўқ, ўртоқларим билан.
124
— Дада, нимага ойимга уйлангансиз?
Дадаси ойиси томон ўгирилиб:
— Кўрдингми? Болаям ҳайрон..
150
Ўқитувчи ўқувчидан сўради:
— Сувда яшайдиган 5 та жонзот номини айт!
Ўқувчи:
— Қурбақа.
Ўқитувчи:
— Жуда яхши, яна 4 та?
Ўқувчи:
— Унинг отаси, онаси, акаси ва синглиси.
29