Бошқалар haqida latifalar

— Бир дақиқа кулгу умрни беш дақиқага узайтириши ростми?
— Бу кимни устидан кулишингга боғлиқ...! Бошқа умуман кулмаслигинг ҳам мумкин...
90
— Дўстим, кап-катта одамга бекор юриш ярашмайди…
— Э-э, бекор юриб зарил кептими? Ё-ётибмиз.
112
Чироқ "Э" овози билан ўчса, билингки хожатхонада кимдир бор.
121
Кечадан бери телефонимга СМС келади. Нима эмиш, “Замонавий ва озода жамоат хожатхоналарини ташкил этинг ва солиқ имтиёзларига эга бўлинг!” Замонавий қилиб-ку қуриб қўйишар, аммо озодалигини қандай сақлашади? Бечора тадбиркорларимиз...
17
Ўқилмаган китоблар қасос оладилар. Масалан, Жиноят Кодекси, бензопила билан фойдаланиш йўриқномаси..
127
Чет элда қаттиқ шамол туфайли юз минглаб одамлар электр токисиз қолса жар солишади.
Лекин айрим ҳудудларда ҳеч бир сабабсиз, минглаб одамлар электр токисиз қолса ҳеч кимни иши йўқ.
15
— Эшмат пешонангдаги шиш қайердан пайдо бўлди?
— Анави девордаги қозиқни кўряпсанми?
— Кўряпман.
— Мен эса кўрмадим.
165
Мени эртага бажаришим керак бўлган ишларим:
1. Анави...
2. Манави...
3. Униси...
4. Буниси...
...
18
Суқротга:
— Қара, одамлар ортингдан сени ҳақорат қилишяпти, - дейишибди.
Шунда Суқрот:
— Ортимдан бўлса калтаклашса ҳам майли, - деган экан.
18
11:00 — бошим оғриб кетяпти...
23:00 — ўзимни жуда тетик ҳис қиляпман.
16