Байрам арафасида эр хотинига тинмай тиржая бошлади:
— Дадаси, нима гап, намунча менга қараб тиржаясиз?
— Э, хотин! Кеча телевизорда "Агар хотинингизга байрамга совға сотиб ололмасангиз, табассум қилинг", дейишди.
Куз, кунлар совиган Афандини ўғли дўконга кириб сотувчидан:
— Амаки битта қайноқ музқаймоқ беринг - дебди.
Бир одамнинг уйига меҳмон келибди. Бир оз суҳбатлашишгандан сўнг меҳмон уй эгасидан сўрабди:
— Нега итингиз менга ҳадеб иррилаяпти?
Уй эгаси:
— Идишида овқат еганларни ёқтирмайди.
Кичкина болакай дадасига:
— Дада, уйланиш учун қанча пул керак?
Дадаси онасига пул бераётган экан:
— Билмайман, мен ҳали ҳам тўлаяпман.
Бир куни маст эр уйга келиб эшикни тақиллатибди:
Эр:
— Мен гўзал аёлга гул олиб келдим!
Хотин эшикни очиб қараса гул йўқ:
— Қани гул??
— Қани гўзал аёл???
Оғайни, деворинга ёпиштирган суръатдаги ҳамма қизлар билан танишмисан?
— Ҳўш, ўзинг-чи, уйингдаги ўн жавон китобларнинг ҳаммасини ўқиб чиққанмисан?
Концертда ўтирган бир киши ёнидаги одамдан сўради:
— Нега қўшиқчи қўшиқ айтиб у ёқдан-бу ёққа чайқалаверади?
— Қимирлаб турган нишонни уриш қийин бўлади-да.
Судья:
— Нега овчилар жамияти аъзоси бўлмай туриб қуённи ўлдирдингиз?
Жабрланувчи:
— Нега қуён менинг оилам аъзоси бўлмай туриб даламдаги карамни ейди?
Бир бино қулаб тушибди. Сўнг ғишт, қум ва цементни судга беришибди.
Биринчи ғиштни сўроқлашибди:
— Сени қамаймиз, сени деб бино қулади деса.
ғишт:
— Мени хеч қандай айбим йўқ, мени қандай қўйишган бўлса шундай турдим дебди.
қумга:
— Барчасига сен айбдорсан, бино сени деб қулаган деса.
қум:
— Мен хеч нарса қилганим йўқ. мени қандай қоришган бўлса шундай турдим дебди.
Охири цементга:
— Бино сени деб қулаган, сен айбдорсан деса,
Цемент:
— Мени бунга қўшмейла, мен буларни орасида йўқман дебди.
Сиз ғирт ярамас, ифлос, исқирт, ўғри, тунлари кўчаларда санғийдиган қоп-қора мушугимни кўрмадингизми?